Исломда кийиниш одоби

25-05-2020, 11:25 admin Мақолалар 1 413

Ислом динида инсон ҳаётадаги энг муҳим ишлардан бири бўлган кийиниш одоблари ва либосларига доир алоҳида ҳукмлар жорий қилинган. Айниқса, ҳадис, тасаввуф ва фиқҳий китобларда бу мавзуга алоҳида эътибор берилган. Зотан,кийим инсоннинг ички маънавий дунёсини акс эттирувчи восита саналади.
Шу билан бирга, ислом динининг муқаддас манбаси Қуръони карим таърифига биноан либос инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган аломатлардан бири ҳамдир. “Эй одам болалари! Батаҳҳиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини тушурдик. Тақво либоси-ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят (белги)ларидандир. Шоядки, эслатма олсалар ” (Аъроф,26).
Агар оддий либос баданнинг аврат жойларини тўсиб, жисмни зийнатласа, тақво либоси маънавий авратларни тўсиб, инсон қалбини зийнатлайди. Агар инсоннинг кийим боши жисмидаги авратларни пинҳон тутиб, унга зийнат бағишласа- ю, тақво либоси йиртилиб маънавий авратларнинг очилиб қолганига эътибор бермасликка чақиради. Бу жоҳилликдан ўзга нарса эмас. Агар кимнинг тақво либоси ўрнида бўлса, албатта жисмоний либоси ҳам дуруст бўлади. Зеро, ҳар икки либос яъни кийим-бош,мол-у мулк ҳам ўрни келганда Аллоҳнинг оят белгисидир.
Одобимизда айниқса аёлларнинг кийинишига катта эътибор билан қаралган. Уларнинг юзи, икки қўл кафтидан бошқа ҳамма жойи уятли (аврат) бўлгани учун, у бегона назарлаардан яширилиши ва кийиниш ҳам шунга муносиб бўлиши лозим. Ҳозирги пайтда айрим қиз-жувонлар ўртасида урф бўлганидай, енги ва этаги калта, кўкси очиқ кийимлар, гавда ва аъзоларнинг “кўз-кўз” қилиб турувчи тор ва юпқа – ҳарир кўйлаклар, энг ачинарлиси, кўкрак, киндик ва болдирларнинг очиб, ҳаммага намойиш қилиб юришлар одобимизга мутлақо зиддир.
Бироқ ҳар соҳада тараққуёт бўлганидек, кийиниш маданияти “ривожланиб” кетиши натижасида “оммавий маданият” феномени орқали тарғиб этилаётган “кийим эркинлиги” номли ғаразли иллатга мусулмон ёшлардан муайян тоифалар чалинаётганлиги оқибатида улар миллий ва диний қадриятларни ифода этадиган либослардан юз ўгирмоқдалар. Ваҳоланки, ислом динида кийиниш борасида ҳам ўрта ва мўтадил йўл тарғиб қилинади, бу жабҳада ҳаддан ошиб кетиш ёки тақво ва парҳезкорликни даъво қилиб ўта хароба ҳолатда кийиниш қораланади. Мазкур мавзу тўғрисида ўтган машойихлардан Шайх Шаъбий айтади: “Ахмоқлар устингдан кулмайдиган ва фақиҳлар (шариат билимдонлари) айбламайдиган кийимни кий”. Муҳаммад ибн Сирий: “Шуҳрат олдин кийимни узун кийишда эди, сўнг уни янгилашга ўтди” деган. А.Навоий “Маҳбуб ул-қулуб” асарида эса бундай ёзган: “Эркакларнинг ўзини кўз-кўз қилиш учун ясаниши хотинларнинг оройиш учун безанишлари кабидир. Аммо бу каби безанмоқ ҳар иккаласи учун ҳам номуносиб, хусусан, эркаклар учун кўпроқ шармандаликдир”. Шунга кўра юқорида зикр қилинганидек, ислом дини таълимоти инсонларга кийиниш тарзи бўйича махсус кўрсатмаларни тақдим қилади. Аввало, тиббий тарафдан инсон саломатлигига зарарлиги ҳамда маънавий жиҳатдан киши руҳиятида риё, мақтанчоқлик, ўз-ўзини кўз-кўз қилиш каби иллатларни келтириб чиқариш эътиборидан эркакларга тор, юпқа, ҳарир, гулли, ялтироқ аёллар учун эса эътиборни тортадиган либослар тавсия этилмайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Ижтимоий одоблар”.
2.А.Абдуллаев ва бошқалар “ Ислом ма`рифати ва ҳозирги замон”


Нурота туман “Шаҳристон” МФЙ отинойиси С.Довидова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш