“Тинчлигимизни қадрига етайлик”
Айни вақтда дунёнинг турли минтақаларида содир этилаётган мудҳиш холатларга ҳеч биримиз бефарқ бўлмаслигимиз лозим. Афсуски турли адашган оқимлар содда ғўр ёшларимизни турли йўллар ва интернет тармоқлари орқали киндик қони тўкилган юрти ва яқинларидан ажро қилмоқдалар. Ислом дини инсон қадри ва тараққиёти учун хизмат қиладиган энг азиз ғояларга йўғрилган дин бўлиб хисобланади. Қуръони каримда шундай деб мархамат қилинади “Эй имон келтирганлар (Ёппасига итоатга киришингиз)”- бундан кўриниб турибдики Аллоҳ таоло барча инсонларни бирлашган ҳолда тинчлик йўлини тутишга, барқарорликни сақлашга қандай йўл билан бўлса ҳам ўз хиссасини қўшиш зарур эканлигини билдиради. Ҳатто ҳар бир инсон дуо қилганида ҳам аввалам бор юртига, оиласига, қўни-қўшнисига тинчлик сўраб дуолар қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам “Кимки уйқудан ўйғонганида оиласи тинч, танаси соғ, уйида бир кунлик егулиги бўлса, демак унинг учун бу дунёда ҳамма нарса мужассам деганлар”. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам ҳамиша тинчлик йўлини мустаҳкам тутганлар. Тинчлик ва осойишталик йўлида амал эмас балки, сўз билан ҳам зарар етказиб бўлмайди. Нотинчлик, фисқу-фасод жамиятда бўладиган бўлса давлат тараққиётига путур етказади ва ривожланишига тўсқинлик қилади. Тинчликни тарғиб қилиш, диний бағрикенглик, ўзгаларни қабул қилиш, уларни кечириб билиш ва ўзгаларга енгиллик улашиш динимизнинг таълимотларидан биридир. Динда мутаассибона эътиқодда бўлиш, илмсизлик, соф исломий эътиқоддан бехабарлик, экстремизм ва терроризмнинг асл манбаларидан биридир. Айни глобаллашув даврида маънавий таҳдидлар кучайиб бораётганлигини ҳеч биримиз унутмаслигимиз лозим. Ёшларни оммавий маданиятнинг зарарли таъсирларидан асраш долзарб масалаларидан бирига айланиб бормоқда. Ёшларимиз онгини ёт ғоялардан асраш, ахборот хуружларига қарши мафкуравий имунитетни шакллантириш, гиёҳвандлик, жиноятчилик, экстремизм ва терроризмни олдини олишга кўмаклашиш ҳар биримизни тинчлигимиз осойишталигимиз йўлида қўшишимиз лозим бўлган жихатларимиздан эканлигини унутмайлик. Аллоҳ дунёдаги барча турли-туманликни яратиб қўйди. Дастлаб одамзотни бир уммат қилиб яратди, сўнгра уларни турли қабила, халқ ва динларга ажратди. Бундан мақсад эса улар фаровонлик йўлида ҳамжиҳат, тинч-тотув яшаш ва бағрикенгликка даъват қилинадилар. Аллоҳ таоло Қуръони карим (Бақара сураси 60-ояти)да “Аллоҳнинг ризқидан еб ичингиз. Ер юзида бузғунчилик қилмангиз!”-деб хитоб қилинади. Ислом динида ёшларни ақлан тарбия қилиш деганда уларни манфаатли, илм соҳиби қилиб тарбия этиш, фикрий, илмий жиҳатдан етук инсон қилиб камолга етказиш назарда тутилади. Бугунлик кунда ҳар бир шахс бузғунчилик вайронкор ғоялардан огоҳ бўлиши, динимиз ақида-ахкомларини яхши билиб, тинчлик деган олий неъматни қадрига етмоғи лозим.
Навоий вилоят вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У. Холова