Саҳоват фазилатдир.

24-02-2021, 14:26 admin Мақолалар 601

Саҳоват фазилатдир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳоват не, деб сўрадилар, У киши шундай жавоб қилдилар. "Қайси киши силаи меҳр раҳм қилиб қариндошларга садақа ва фақирларга бирор нарса беришни канда қилмаса, илло Аллоҳ таоло унинг молини зиёда қилади. Бирор киши молини кўпайтираман деб тиланчилик эшигини очган эрса, Аллоҳ унинг камбағалчилигини зиёда қилади. Илло, бойлик молнинг кўплигида эмас, кўнгилнинг тўқлигидадир.
Абу Толиб айтдилар:-Эй фарзанд! Балоғат ёшига етдинг, сенга Аллоҳ таоло томонидан юборилган илмдан, фазилатдан, менинг йўриғим туфайли баҳраманд бўлдинг." Насиҳатим, билимингни ўзгалар билан баҳам кўришни, фазилат гавҳарини кўнгил кулбасида сақламасликни шарт деб бил. Илминг зиёда бўлур, фазилатингга фазилат қўшилур" Илм ўрганиб, сўнг уни бошқаларга ўргатмаслик гўёки молу дунёни йиғиб, уни сарф қилмай кўмиб қўйиш билан баробардир. Бир бирларингизга ҳадя қилиб туринглар шунда ўзаро меҳр-муҳаббатли бўласиз, қўл бериб сўрашиб юринг, шунда кўнглингиз юмшаб, дилларингиздаги гина, адоват кетади.
Бир ғариб кўнглини эта олсанг шод,
Яхшидир ер юзини қилгандан обод!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам"Қариндошларига закот берган одамга иккита савоб теккайдир":-Бири қариндошларига оқибат қилгани учун, иккинчи-закот бергани учун",-дедилар.
"Қариндошларга оқибатсиз одам жаннатга кирмагайдир" ва"Кимки ризқим улуғ, умрим узоқ бўлсин деса, қариндош уруғларига меҳр оқибатли бўлсин".-деган сўзларни Росулуллоҳдан эшитганликларини айтганлар.(Абу Ҳурайра) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган.

Навоий шаҳар: Хончарбоғ МФЙ отинойиси Қулбобоева Мавлуда.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш