( Маҳшарда танамиздаги етти аъзо: кўзимиз, қулоқларимиз, тилимиз, қорнимиз, жинсий аъзолар, икки қўл ва оёқларимиз тилга кириб, бизни маломат қилиб, Аллоҳга арз қилар экан...)
Ўзимни овутиб юраман, бироқ,
Бирор бир яхшилик қилдимми лекин,
Бир куни маҳшарда бўларкан сўроқ.
Қабримга тортилгач бир уюм тупроқ.
Яхши-ёмон ҳамма аъмолларимни,
Бирма-бир ёдимга солиб тураркан.
Барча аъзоларим шикоят қилиб,
Аллоҳга арз қилиб айтиб бераркан.
Етти аъзоимдан даъво бўларкан:
Кўзим тилга кириб, сирим очаркан.
Қулоғим эшитган сасларин айтиб,
Тилим айтганларим айтиб бераркан.
Қорним еганларим тўкиб соларкан,
Ҳаромми, ҳалолми, кўпми- камлигин.
Аъзолар дод солиб ғавғо қиларкан,
Ношаърий амаллар, истаклар учун.
Қўлларим бўғзимдан оларкан, э воҳ,
Неки тўғри келса қўл чўзганларим.
Гувоҳлик бераркан, этаркан огоҳ,
Шаърий ва ношаърий қилғиликларим.
Оёғим осмондан келиб тепаркан,
"Ёмон йўлдан юрди, ўйламади"-деб.
Юрагимга тикан санчилар экан.
Ётар эканманда минг азобим еб.
Етти аъзоимнинг етмиш даъвоси,
Ҳар бири жисмимни сирли ғавғоси.
Етти мисра шеърга таърифи сиғмас,
Истиғфор қил Ҳазрат, шулдир давоси.
Бирор бир яхшилик қилдимми лекин,
Бир куни маҳшарда бўларкан сўроқ.
Қабримга тортилгач бир уюм тупроқ.
Яхши-ёмон ҳамма аъмолларимни,
Бирма-бир ёдимга солиб тураркан.
Барча аъзоларим шикоят қилиб,
Аллоҳга арз қилиб айтиб бераркан.
Етти аъзоимдан даъво бўларкан:
Кўзим тилга кириб, сирим очаркан.
Қулоғим эшитган сасларин айтиб,
Тилим айтганларим айтиб бераркан.
Қорним еганларим тўкиб соларкан,
Ҳаромми, ҳалолми, кўпми- камлигин.
Аъзолар дод солиб ғавғо қиларкан,
Ношаърий амаллар, истаклар учун.
Қўлларим бўғзимдан оларкан, э воҳ,
Неки тўғри келса қўл чўзганларим.
Гувоҳлик бераркан, этаркан огоҳ,
Шаърий ва ношаърий қилғиликларим.
Оёғим осмондан келиб тепаркан,
"Ёмон йўлдан юрди, ўйламади"-деб.
Юрагимга тикан санчилар экан.
Ётар эканманда минг азобим еб.
Етти аъзоимнинг етмиш даъвоси,
Ҳар бири жисмимни сирли ғавғоси.
Етти мисра шеърга таърифи сиғмас,
Истиғфор қил Ҳазрат, шулдир давоси.
Навбаҳор туман "Арабхона катта" жоме масжиди имом-хатиби Ҳазрат ИСМОИЛОВ