Ота-оиланинг подшосидир.
Аллоҳга чексиз ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга саловату дурудлар бўлсин.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Нуридийдам оилангда фарзанд туғилди, агар ўғил бўлса, шамчироғинг сира ўчмагай, холва бўлса, ўкинма хонадонинга анинг ширин йиғиси билан бирга меҳр ва садоқат киргусидир.
Фарзандни асло тоифага ажратма! Қизим ўғиллик ул сенинг зурриёдинг, аларни тарбиялаб, оёққа турғизиш вазифанг...
-Абу Толиб ҳазратлари шундай ривоятни сўзлайдилар. Қирқни қоралаган йигит ҳакимнинг ҳузурига келибди.
-Тақсир кўмак беринг, ёким дардим бўлса, даволанмоқ чорасини.
-Не гап, ўғлим?
-Ҳақ-таоло менга фарзанд ато этди.
-Илло, бахти-тахти билан, умрини зиёда қилган бўлсин.
-Тақсир, яна қиз кўрдим...
Бу олтинчиси...
-Не учун, азият чекурсан. Олти фарзандингиз иккига кўпайди.
-Бу не деганингиз?
-Куёв фарзанд эмасми?...
Йигитнинг қизлари балоғат ёшига етиб, уйлик-жойлик, бахту-саодатлик бўлибди. Ногоҳ, у дармондан кетиб, боши ёстиққа етибди, Оллоҳ таолонинг муруввати ва марҳамати беқиёсдир.
Олти куёв ҳудди ўғилдек отанинг бошида парвона бўлишибди.
Йигит кекса табибнинг сўзларини эслабди.Кўнглидан шундай ҳамду сано ўтибди:
"Аллоҳим ташаккурларимни қабул эт. Илло сендан бир ўғилни сўраган эдим. Менга бир эмас олти ўғилни инъом этдинг".
Абу Толиб ҳазратлари айтадилар:
-Илло ўғилми қизми аларга бир хил муносабатда бўл.
Ўғилга ортиқча меҳр кўрсатсанг, қизинг ранжир, қизга кўп эътибор қилсанг, ўғлинг ўксинур....
-Сен оиланинг ҳокимисан.
Хешларига адолат тарозиси ила муносабатда бўлмаган ҳукмдорнинг ҳоли не кечиши сенга аёндир...
Парвардигор сенга иқтидор, куч-қувват, мурувват берди.Бу неъматларнинг қадрига ет!
Илло, ўғлинг сенинг изингдан борадур! Бир киши шайх ул-исломнинг қошларига келиб...
-Ҳазрат, илло яратгандан номига сира асосим йўқ. Аммо бир мушкулотга ечим беринг,-дейди.
-Айт,-дебди.
-Ўғлим тарбиятига бироз эътиборим бор," Ини-сингилларини ҳақорат қилар, койирди. Энди эрса, онасига қўпол муомила қилаётганини гувоҳи бўлдим...
-Бир саволимга жавоб беринг, балки бу жавоб сизни қийнаётган мушкулотга ҳам чора бўлар.
-Қулоғим сизда!
-Йигитлик чоғингизда фарзандларингизга ортиқча пўписа қилиб: сўкармидингиз?
Шундай ҳоллар бўлган. Болалар иштирокида аёлингизга қўпол гаплар айтиб, танбеҳ берганмисиз?
Киши индамабди...
Эй фарзандим, сен мен учун фарзандсан, лекин оиланг, болаларинг учун отасан...
Ота оиланинг-ҳукмдоридир.
Адолат тарозиси ила иш кўр!
Шунда оиланг фароғатда, сен иззатда яшагайсан.
"Ҳончарбоғ" МФЙ отинойиси Қулбобоева Мавлуда.