ЭЙ ДУНЁ.

Вчера, 23:25 admin Мақолалар 13

Шеьрларим бир дунё, ўзим бир дунё
Фарзандим, дўстларим, ёрим бир дунё.
Бунчалар мавҳумсан, ялтироқ дунё,
Мен баъзан негадир қўркиб кетаман,
Мозийга сув бўлиб сингиб кетаман.

Кеча товонимдан чақнар кўчалар
Бугун ҳасса тутган мендек нечалар.
Қани ёшлигимда севган қизчалар?
Баъзан ўзанимдан тошиб кетаман,
Мозийга сув бўлиб сингиб кетаман.

Кетаман бир куни ёрни ёндириб,
Боламни йиғлатиб, ёвни кулдириб.
Кетаман узоққа сени қолдириб.
Эй дунё, мен сени энди нетаман,
Мозийга сув булиб сингиб кетаман.

Сенга қолдираман бойлигим дунё,
Бойликмас, бир дафтар -- арзимас дунё.
Бу ожиз шеьрларим асрагин дунё.
Элимга шеьр бўлиб тарқаб кетаман,
Сўнг сокин мозийга сакраб ўтаман.


Навбаҳор туман "Арабхона катта' жоме масжиди имом хатиби.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш