Исроф - саҳоват эмас!

7-12-2019, 08:38 admin Мақолалар 886

“Исроф саҳоват эмас ва исрофни маъно аҳли саҳоват демас”.
Буюк аллома зот Алишер Навоийнинг ушбу ҳикматлари замирида Исроф қилиш саҳийлик эмас, ўринсиз совуришни ақлли одамлар саҳийлик демасликларини тушунмоқ лозим. Муқаддас динимизда ҳар бир мол-у дунё ҳимояланган. Шариатимизда “Ла зарара вала зирора фил ислам”- “Исломда зарар кўриш ва зарар етказиш йўқ”-деган ҳукмни яхши билмоқлик лозим. Молга зарар етказган, исроф этган бир кун жазосини олиши тайин. Аллоҳ таоло одамзодни покиза бўлишга буюриб, ҳар бир ҳолатда исрофдан қайтариб, ояти каримада марҳамат қилади:
-“Эй одам авлоди! Ҳар бир масжид(намоз) олдидан зийнатларингиз(пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз. Шунингдек еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро албатта Аллоҳ исроф қилувчиларни севмайди.
Аллоҳ таоло мол-у дунёни бир неъмат, омонат қилиб берган. Агар берилган неъматга шукур этиб, ҳалол, савобли ишларга сарф этилса омонат адо қилинади. Модомики одамлар кўрсин учун, риёга айлантириб юборса, омонатга хиёнат қилган бўлади. Халқимизни орасида айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида тўй-марака маросимлар авжига чиқади. Тўйларда эса юқорида тилга олганимиз риёкорлик, дабдабабозлик, исрофгарчиликлар ниҳоятда кўпаймоқда. Халқимизни бир гапи, дуоси бор. Ёши улуғларимиз: “Топганинг тўйга буюрсин” дейди. Бизни ўзбек халқимиз йиллаб йиғади-да, бир кунда(тўйларда) совуриб юборади. Бу билан халқимизни камситмоқчи эмасмиз. Лекин, меъёр, чегара доирасида молларни ҳалол жойларга сарф этиб, Аллоҳнинг ғазаби бўладиган, ноўрин жойларга молларини совуриб юборишнинг касри ёмон бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Куллу мускирун ҳаромун ва куллу хомрун ҳаромун»,- “Ҳар бир исроф ҳаромдур ва ҳар бир хамр(ароқ) ҳаромдир”-деганлар. Эътибор берадиган бўлсак халқимизда урф бўлган бешик тўйи, суннат тўйи ва никоҳ тўйларда ароқнинг касофати сабаб, берилган барча эҳсон қабул эмас, исрофга айланмоқда. Баъзи бир ақли ноқислар бола туғилса ёки маълум бир ёшга етса “Полвон(ўғил бўлсин) учун” ёки никоҳ тўйида “Келин-куёв бахти учун” ароқни олишиб, тўй эгасини мақтаб, “Ҳей, зиёфатни ҳам зўр қилди-да, ароқни ҳам бошқа-бошқасини тўкиб ташлашди-я, ҳа-а саҳийлик дегани шунақа бўлади-да”,-деб ғўлдираб қолишади. Бу ерда саҳийликдан нишона йўқ, молни ҳаромга, ноўрин ерга сарфлаш, омонатга хиёнатдан бошқа нарса эмас. Бугунги кунимизда битта никоҳ тўйи учун ароққа сарфланадиган харажат 700000 дан 1000000 сўмгача чиқмоқда. Шунча маблағ ҳаромга, исрофга айланмоқда.
Юртимизда тўй-марака, маросимларни ихчамлаштириш тўғрисида қонун чиқарилгани, бунинг ижросига амал қилиш, ҳаром, исрофга кетаётган миллионларни келин-куёвлар келажаги учун бир буюм ёки бошқа фойдали ишларга сарф этилса, омонат адо қилинган ва савобга етган бўлинади. Яратганнинг Ўзи барчаларимизни, ҳаромдан, исрофгарчиликдан сақласин! Юртимизни тинч, халқимизни турмушини фаровон айласин”

Қизилтепа тумани “Қизбиби” жоме масжиди имом хатиби: Ҳ.Жаҳонов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш