Меҳр-оқибат инсоний фазилат.
Меҳр бу инсоннинг энг юксак туйғуларидан бири бўлиб, раҳм-шавқат, мурувват, одамийлик каби фазилатлар доимо улуғланиб келинган.Одамийлик бу кишининг бошқа одамларга, уруғ-аймоғига меҳр-шавқат кўрсатиши, яхшилик қилишни инсонпарварлик муносабатларида бўлишини тақозо этадиган фазилатдир.
Меҳр-мурувват тушунчасига, муҳаббат, садоқат, оқибат каби тушунчалар киради.Буларнинг ҳар бирига, халқ донишмандлиги ва миллий қадриятлар ўз ифодасини топган, мурувват эса саҳоват ва раҳмдил ўзгаларга шавқатли бўлишни,очиқ қўллик ва бағрикенгликни англатади. А.Навоий ўзининг асарларидан бирида, инсонлар ўртасидаги меҳр-шавқат ва ҳурмат иззат энг олий фазилатлардан биридир дейилган. Ҳар бир инсон ўзини ҳурмат қилиш билан биргаликда, бошқаларни ҳам, уларга меҳр ва иззат кўрсатиши лозим бўлади.
Яхши муомила самимий муносабат қалбларга севинч бағишласа, қўрслик ва манманлик кибр кишиларга азият етказишини яхши англаймиз.Севинчга тўла қалблар яхшилик, эзгулик истайди. Ширинсўзлик ва мулойимлик билан муомила қилган инсон нафақат ўзини, балки суҳбатдошининг қалбини ҳам чароғон этади.Кўришганда саломлашиш, чақирганда лаббай дейиш, ҳайрлашганда омонлик тилаш халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. Зеро инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат, аҳил-иноқликнинг зиёда бўлиши, биринчи навбатда, одамлар билан мулоқот қилишда хушмуомилаликка боғлиқ. Ёниздаги инсонга баҳо беришда, энг аввало унинг муомиласига, одамлар билан муносабатига эътибор қаратамиз.
Чиройли ҳулқ ва яхши муомила одамийлик зийнатидир.
Халқимиз кеча-ю кундуз тинмай меҳнат қилар экан, тўйлар қилсам, одамларга эҳсон қилсам деб ҳамиша хаёлидан ўтказиб туради. Бир-бирларининг ҳақларига дуо қилганда ҳам топганинг тўйларга буюрсин, дейишлик одат бўлиб қолган, чунки уларга очиқ қўл бўлишлик аждодлардан мерос бўлиб қолган. Халқимизга маълумки, унинг фароғати дунёда ҳам, барака келтиради, охиратда ҳам улкан ажрларга сабаб бўлади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:"Саҳийлик бир дараҳтдир,унинг илдизи жаннатда шоҳлари эса дунёга тушгандир,ким унинг шохига осилса,уни жаннатга олиб боради.Баҳллик ҳам бир дарахтдир,унинг илдизлари дўзахда ва шохлари дунёга тушган,ким унинг шохига осилса,уни дўзахга олиб боради."-дедилар.
Аллоҳ таоло залзала сурасининг(7-8 оятида)Бас,кимки(дунёда)зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса,(қиёмат куни)уни кўрар.
Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам,уни кўрар.-деб марҳамат қилади.Шундай экан ҳар биримиз Оллоҳнинг ҳузурига савоб тўла амалларимиз билан борайлик.
Навбаҳор тумани"Улуғбек"МФЙ отинойиси:Камолова Замира.