САВОЛ: Умра амалларини бажариб бўлгач, қайтадан умра қилмоқчи бўлган киши Танъим (Оиша розияллоҳу анҳо масжидлари)га бормасдан меҳмонхонанинг ўзидан эҳромга кириб умра амалларини бажарса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, умра учун меҳмонхонадан ният қилинмайди. Балки ниятни Танъимдаги Оиша розияллоҳу анҳонинг масжидларида қилинади. Бунда эҳром кийимларини меҳмонхонада киядими ёки Оиша онамизнинг масжидларида киядими фарқи йўқ. Муҳими умрага ниятни ўша масжидда қилиниши ва "лаббайка"ни айтилишидир. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизнинг акаларига Оиша онамизни умра қилишлари учун Танъимга олиб бориб, ўша ердан эҳромга киришни буюрганлар.
Шунинг учун Маккада турган зиёратчи ҳарам ҳудудидаги меҳмонхонадан эҳром кийиб, умрага ният қилса, зиммасига жарима лозим бўлади. Лекин ҳали умра амалларига киришмаган бўлса, Оиша онамизнинг масжидларига бориб, қайтадан умрани ният қилса, жаримадан халос бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.