Биз Рамазон ойини қандай ихлос, ғайрат ва сабр билан ўтказган бўлсак, Рамазон Ҳайитини ҳам кўтаринки руҳда, унданда файзлироқ ўтказмоғимиз керак бўлади. Ҳайит бу – хурсандчилик, яхши кайфият ва эзгу ишлар! Рамазон ойи рўзасини эсон-омон тутиб олганимиз учун Яратганга шукроналар айтмоқлигимиз лозим. Шунингдек ушбу байрам кунларида ҳамма бир-бирини Ҳайит билан самимий муборакбод этадилар. Ҳайит намозини адо этгандан сўнг биринчи ўринда бизларни дунёга келишимизга сабабчи бўлган меҳрибон ота-оналаримизни, қариндош-уруғларимизни ҳамда ёру-биродарларимизни бориб зиёрат қиламиз. Уларни кўнглини сўраш ва кўтаришга ҳаракат қиламиз. Айрим сабаблар билан ўзаро аразлашган гина-кудратли кишилар ҳам бир-бирларини кечириб, ўзаро узрлар айтиб бир-бирларига қучоқ очадилар.
Бугун – барчага қувонч улашиладиган кун! Яна шуни ёдда тутмоғлигимиз лозим бўладики, Рамазон Ҳайити бўлганлиги учун бу улуғ кунларни аъзага, ҳафагарчиликка айлантирмаслик даркор. Ўтганларимизни эслаш, уларни руҳларини шод этиб, дуойи ҳайрлар қилишимиз – яхши амал, лекин булар Ҳайит байрамига таъсир қилмаслиги зарур.
Яна шуни таъкидлаб ўтишимиз керакки, Аллоҳ таолонинг марҳамати билан ўтган ҳайит билан бугунги ҳайитимиз ўртасида юртимизда барчамизни хурсанд қиладиган кўплаб ижобий ўзгаришлар бўлди, ривожланиш ислоҳотлари кунма-кун кўз ўнгимизда намоён бўлмоқда. Туманимиз шаҳар-қишлоқларимиз янада чирой очиб, “Обод қишлоқ” дастури асосида обод бўлмоқда. Давлатимиз томонидан диний қадриятларимизга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муборак Рамазон ойи кунларида Бўстон ҳудудида “Боязид Бастомий” жомеъ масжиди очилиши ва Ванғози ҳудудидан “Хўжа Жалол” жоме масжидларида туманимиз халқини янада қувончига қувонч бағишлади. Бунинг учун Яратганга янада кўпроқ ҳамду сано айтишимиз лозим бўлади. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
яъни: “Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиѐда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир”, – деб марҳамат қилади (Иброҳим сураси, 7-оят).
Бизга берилаёѐтган яхшиликларга имконимиз борича яхшилик, солиҳ амаллар билан жавоб қайтармоғимиз лозим бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бу маънони таъкидлаб, айтадилар:
яъни: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Одамлардан миннатдор бўлмайдиган киши, Аллоҳга ҳам шукр қилмайди” (Имом Термизий ривоят қилган).
Яна бир-бор диёримизда яшовчи барча мўмин-мусулмонларни Рамазон Ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Аллоҳ таолодан юртимиз ҳамиша обод, халқимиз ўзаро тинч ва иттифоқликда яшашини, фаровон бўлишини сўраб дуои ҳайрлар қиламиз! Муҳтарам Юртбошимизнинг эл-юрт манфаати, юртимиз тинчлиги, мамлакатимиз тараққиѐти йўлида олиб бораётган эзгу ишларида Яратган ёру-мададкор бўлишини сўраб қоламиз! Омин!
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов