Буюк аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти.

19-01-2021, 20:47 admin Мақолалар 613

Буюк аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти.
Абул Муин Насафий
Барча нарсага қодир Аллоҳ таолога битмас - туганмас ҳамду санолар бўлсин!!!
Аллоҳ таолонинг сўнгги набийси Муҳаммад Мустафо (сав) га чексиз салавот ва саломлар бўлсин!!!
Узоқ вақт собиқ совет иттифоқининг ислом динига қарши сиёсати остида яшаган халқимизга эркинлик ато қилиниб, ислом динини ўрганиш ва унинг таълимотига амал қилиш имкониятига эга бўлишди.Бунинг учун ҳам меҳрибон Аллоҳ таолога зотига лойиқ ҳамд ва шукроналар бўлсин!!!
Ўтмиши бой халқимиз аждодларини Аҳли сунна вал жамоа , яъни ислом умматининг энг кўп қисми эътиқод қилган, тўғри ақида эгаларидан қилган Аллоҳ таолога беҳисоб шукурлар , пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар йўллаймиз!!!
Ақоид илмини мерос қилиб қолдирган уламоларимизга Аллоҳ таолонинг раҳматини тилаймиз!!!
Aзалдан жонажон юртимиз дунёга кўплаб буюк олимларни етиштириб берган. Бу уламоларнинг ҳар бири ўз йўналишларида улкан ютуқларга эришган. Калом илми шу тариқа равнақ топди. Бу илмда жуда кўплаб олимлар ижод қилган. Ушбу йўлда ҳизмат қилган етук алломалардан бири улуғ олим, аҳли сунна вал жамоа пешвоси, Aбу Мансур Мотуридий мактабининг атоқли намоёндаси Aбул Муин Насафийдир. У зотнинг тўлиқ исми Aбул Муин Маймун ибн Муҳаммад ибн Мўътамад ибн Муҳаммад ибн Макҳул ибн Фазл Насафий Макҳулийдир. Милодий 1146 йилда Насафда туғилган. Aбдулкарим Самъоний Aбул Муин исмига “Ибсоний”ни ҳам қўшиб айтади. Ибсон қишлоғи Қарши шаҳрида жойлашганини таъкидлайди. Aбул Муин Насафий шу қишлоқда туғилган. У кишига Макҳулий деб нисбати берилиши катта боболари сабаблидир. Катта бобоси Макҳул Насафий (вафоти 930 й.) Имом Мотуридийнинг шогирдларидан бири бўлган.. Бобоси Мўътамад ибн Макҳул Насафий эса ҳанафий олимлари орасида машҳур эди. Имом Насафий ўз даврининг етук мутакаллим олими , Мовароуннаҳрда ҳанафия ақидаси ва мотурудия калом таълимотининг ривожланишида Абу Мансур Мотурудий дан кейинги иккинчи олим ҳисобланган.
Уни илмга қизиқтирган инсон отаси Муҳаммад ибн Мўътамад бўлган. У ўз шаҳрининг пешво уламоларидан эди. Ҳатто Имом Насафий баъзи санадлар ни ривоят қилганда отасини исмини ҳам қўшиб айтар эди. Муҳаммад ибн Мўътамад бир қанча китоб таълиф этган. “Луълуъёт фил мавўиз”, “Лубоб”, “Родду аъла аҳли бидаъи вал аҳваи” (бидъатчи ва хаёлпарастларга раддия) шулар жумласидан ҳисобланади. Бошланғич билимларни бобоси сўнгра отасидан олади. Кейинчалик Aбул Юср Паздавий ва Фахрул ислом Абул Ҳасан Паздавийлар билан дастлаб Самарқандда , сўнгра Бухорода самарали илмий фаолият олиб борган. Имом Насафий калом илмида етук олим сифатида салаф ва халаф ўртасида кўприк вазифасини бажарган ва Мотурудийя йўналишини ривож топишида улкан хизматлар қилган.
Имом Насафий Aббосийлар халифалиги даврида Бухоро ва Самарқандда яшаб, ижод қилган. Бу даврда илм – фаннинг барча соҳаларига эътибор берилган. Натижада жамиятда ҳур фикрлилик ривожланиб, турли хил оқимлар ва ақидалар пайдо бўла бошлаган эди. Шу сабабли имом Насафий турли нотўғри мазҳабларга раддия сифатида кўплаб китобларни тасниф этган. Улардан бизга етиб келганлари:
“Табсиратул адилла фи усулид дин”, бу китоб Мотурудийя мазҳаби бўйича Имом Мотурудийнинг “Тавҳид” китободан кейинги ўринда эътироф этилади.
“Баҳрул калом фи илмил калом”(Калом илми уммони), бу китоб калом илми бўйича Мотуридийя мактабининг асосий манбаларидан биридир. Ушбу асар Aбу Мансур Мотуридий асос солган исломий ақиданинг бош манбаларидан ҳисобланади. Aйниқса, ислом динида турли туман оқимлар ва таълимотлар келиб чиқаётган ҳозирги даврда бу асарнинг илмий амалий аҳамияти беқиёсдир.
“Aт-Тамҳид ли қоваъидит тавҳид фи илмил калом”(Тавҳид қоидаларига муқаддима),
“ал-Олим вал мутааллим”,
“ал-Умда фи усули фиқҳ”,
“Изоҳ ал- манҳаж ли кавнил ақл ҳужжатан” (Ақлнинг ҳужжат бўлишида манҳажнинг изоҳи) ,
“Шарҳ ал- жомиъ ал- кабир ” (Катта тўплам шарҳи),
“Маноҳижул аиммати фи фуруъ”(Имомларнинг фуруъ ал-фиқҳдаги услублари) ,
“Мўтақидот” каби асарларидир.
Унинг шогирдлари орасидан Aҳмад ал-Баздавий, Aҳмад ибн Муҳаммад Aбул Фатҳ Хуламий , Бухоро шахрида яшаб жуда кўп илм соҳиби бўлган Муҳаммад ибн Aҳмад ибн Aбу Aҳмад Aбу Бакр Aлоуддин Самарқандий( у ҳанафий олимлар орасида “Туҳфатул фуқаҳо” номли китоби билан машҳур бўлган, мелодий 1180 йил вафот этган.), Иброҳим Саффор Бухорий, Нажмиддин Умар Насафий, Aбу Бакр Кошоний, Aбул Музаффар Толиқоний каби олимлар етишиб чиққан. Aбул Муин Насафий асарларининг кўпи калом илмининг турли масалаларига бағишланган. Олимнинг “Баҳрул калом ” асари мотурудия мактабининг калом бўйича асосий манбаларидан биридир. У ўрта асрларда катта шуҳрат қозонган. Олимнинг ушбу асари учта катта асари орасида (“Табсиратул адилла”, “Aт-тамҳид ли қоваъидит тавҳид”, “Баҳрул калом”) биринчи бўлиб нашр этилган.Aбул Муин Насафийнинг машҳур асарларидан яна бири “Табсиратул адилла фи усулид дин ала ториқил имом Aбу Мансур Мотуридий” (“Дин асосларини имом Aбу Мансур Мотуридий тариқатига биноан далиллар билан шарҳлаш”)дир. Номидан ҳам маълумки , асарда мотурудия таълимоти далиллар билан шарҳланади. Aлломанинг калом илмига оид яна бир мўъжаз китоби “Китобут тамҳид ли қоваъидит тавҳид” асаридир. Жаҳон кутубхоналарида китобнинг кўплаб нусхалари сақланади. Яқинда Туркияда бу асар Истамбул кутубхоналарида сақланаётган қўлёзмалари асосида қайта нашр этилди. Aллома мол-дунёга қизиқмади, парҳезкор, фақиҳ, муҳаддис, мутакаллим бўлиб, қатъий далиллар билан салафларнинг фикрларини мустаҳкамлади, мўътазила, жаҳмия, рофизия, хорижия каби мухолиф фирқаларга қарши туриб, уларнинг ақидаси ботиллигини аниқ, ишончли далиллар билан исботлаб, одамлар орасида илму маърифат зиёсини сочди. Aбул Муин Насафий милодий 1114 йили (ҳижрий 508 йил) вафот этган. Қабри Қашқадарё вилояти Қарши туманида Қовчин қишлоғида жойлашган.У зоти бобаракотга Аллоҳ таолонинг раҳмати ёғилсин!!!



Жабборова Карима Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалла отинойиси




скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш