Нима эксанг шуни ўрасан.

6-01-2021, 20:15 admin Мақолалар 637

Нима эксанг шуни ўрасан.
Фарзандларимизнинг одоб-ахлоқи, маданияти, маънавий камолоти, билим олишида ва ҳозирги мураккаб замонда ўз ўрнини топа олишда ота-оналарга катта масъулият юклатилади. Улар ўз фарзандларига тўғри тарбия берсалар, шахсий ибрати, ҳалол ва пок меҳнати, юксак инсоний фазилатлари билан уларга намуна бўла олсаларгина, олдимизга қўйилган мақсадларга эришишимиз мумкин. Бу борада доно халқимизнинг"Бола азиз, одоби ундан азиз", Нима эксанг, шуни ўрасан", "Қарс икки қўлдан чиқади" каби мақоллар бор. Фарзанд бизга Аллоҳ томонидан берилган неъматларни энг улуғидир. Фарзандни хушҳулқ, маънавий етук, дунёқараши кенг, зеҳн-заковатли, илму-ҳунарли, элу юрт корига ярайдиган комил шахс қилиб тарбиялаш ҳар бир инсоннинг умр мазмуни даражасидаги бурчидир. Инсонни улулаш, унинг ҳаётини улуғ неъмат сифатида қадрлаш жуда қадим замонлардан бўён ҳалқимизга хос бўлган хислатдир. Жамиятимизни эртанги кунини белгиловчи ҳар томонлама етук, баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги қатор саъйи-ҳаракатлар амалга оширилмоқда Мустақиллик йилларида ёш авлодни жисмонан ва маънан баркамол инсон этиб тарбиялаш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Фарзандларимизнинг илм-маърифат ва тараққиёт чўққиларини эгаллаш ўз қобилият ва иқтидорини намоён этиши учун етарли даражада қулайликлар яратиб берилди. Замонавий касб-ҳунар ва илм маърифат сирларини ўрганаётган, ахборот технологияларини чуқур эгаллаган, икки уч тилда бемалол сўзлаша оладиган, жаҳон миқиёсидаги танловларда юқори ўринларни эгаллаётган ёшларимизга ҳавас қилса арзийди. Ҳалқимиз тарбия тўғрисидаги етук миллий маънавияти ҳамма вақт умуминсоний қадриятларнинг таркибий қисми бўлиб қолаверади. Ўзбек оилаларидаги меҳр-мурувват муҳити, ўзаро оқибат муносабатлари болаларга тўғри тарбия бериш омили ҳисобланади.
Буюк мутафаккир бобомиз.А.Навоийнинг"Аёллар фаришталарнинг опа-сингилларидир"деган сўзларида чуқур ҳаётий фалсафа мужассам эканлигини англаш қийин эмас.Бу ҳикмат ҳар бир аёл учун олий шараф баробарида унинг зиммасига улкан масъулият юклайди.
"Гуруч курмаксиз бўлмайди" деганларидек,айрим аёлларимиз кун бўйи кўчада вақтини ўтказиб,гап сотиш билан овора бўлишади.Суҳбатларининг асосий мавзуси кийим-кечак ёки ғийбат,бемаъни латифалар.Улар қизларини турмушга бераётганда ҳам куёв томоннинг уй жойи,машинасини,бойлигини ҳисобга олишади.Лекин тарбиясини,касбини,оиласидаги маънавий муҳитни инобатга олишмайди.Маънан қашшақ бўлган бундай аёлларнинг болаларга берган тарбияси қандай бўлади?Улар ўз фарзандларида юксак маънавий фазилатларни шакллантира оладими?Йўқ албатта.Демак,биз аввало хотин-қизлар миллий қадриятларимизга удумларимизга содиқлик туйғуларини шакллантиришимиз керак!Оилада фарзандларни ардоқлаш,уларни она юртига,Ватанга фидоийлик ва содиқлик руҳида тарбиялаш каби муҳим ишлар айниқса аёллатга кўп жиҳатдан боғлиқдир.[/justify]скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш