Маънавий гўзаллик сари

6-02-2017, 09:12 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 1 870

Республикамизнинг биринчи Президентининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида маънавиятга берилган таърифни эслайлик: “Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, имон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.”
Ҳа, албатта бахтнинг, бахтиёрликнинг чинакам калити маънавиятдадир.
Ташқи олам инсон ақл-заковати билан обод бўлса, инсон ички олами унинг хулқи, яхши муомаласи, бир сўз билан айтсак, маънавияти билан обод бўлади. Ташқи олам чиройи айни шу ички оламдаги ёруғликдан бошланади. Тарихда ва ҳозирги кунда рўй берган ва рўй бераётган урушлар, низолар, қанчадан-қанча қирғинлар моҳиятида нафс, марказида эса инсон туради.
Турли маданиятлар бир-бирига таъсир қилиб, бир-бирини бойитиб, халқлар нафақат миллий, балки умуминсоний қадриятлар асосида ривожланиб, камол топиб боради. Инсон минг чанқаб турган бўлмасин, лойқа сувни тиндириб ичиши керак. Баъзан хориж маданияти, ҳаёт тарзи таъсирида айрим фарзандлар одоб, ибо-ҳаё каби ахлоқий фазилатлардан йироқлашиб қолишяпти.
Мутахассислар айрим ғарб мамлакатлар ёшлари орасида урчиган ахлоқсизлик, фаҳш, зўравонлик иллатларининг келиб чиқиш сабабларини ўрганишган. Ҳорвард университети тиббиёт факультетида олиб борилган тадқиқотларга кўра, бола ўн саккиз ёшга етгунича телевизорда бир юз саксон минг(!) марта зўравонликни томоша қилар экан. Бундан саксон мингтаси қотилликларга доир кўрсатувлардир.
Нима эксанг, шуни ўрасан, дейди доно халқимиз. Хўш, ёш боланинг мурғак қалбига зўравонлик уруғи экилса, эртага унинг онгида муаммоларни зўравонлик билан ечиш деган хулоса шаклланмаслигига ким кафолат беради?
Айрим хориж кинолари вафо, ибо, ҳаё, меҳр-оқибат, никоҳ, оила каби тушунчалардан йироқ. Уларда “қаҳрамонлар” серзарда, андишасиз, юзингда кўзинг борми демайди, бола ота-онасини юз-хотир қилмайди, дилидагини шартта-шартта айтаверади. Бундай кинолар болалар қалбига қандай таъсир қиларкан, деб ўйлаб қоласан киши.
Бир кетган уятнинг қайтиб келиши қийин, дейди халқимиз. Бугун айрим хорижий газета ва журналлар, кассета ва дисклар, интернет тизими орқали инсоф, диёнат, уят, ор-номус, иффат, бурч, савоб, садоқат, вафо, ҳаё каби қадриятларимизга таҳдид солаётган таъсирлар камми?
Шунинг учун донишманд боболаримиз инсон боласи яхшилик, яхши фазилатлар, хислатларни кўриб улғайса, кўнгил майли ила бу амаллар унинг қалбига ҳам кўчиб ўтади. Аксинча, ёмон феъл ва жоҳилликларни кўриб улғайса, унинг нафси оз бўлсада, ёмон амалларни “ўғирлаб” олади, деб айтишган.
Аждодларимиз фарзанд тарбиясига, бир томондан ширин лутф билан, иккинчи томондан ибрат ва намуна билан, учинчи томондан танбеҳ ва насиҳат билан ёндашишга, халқимизга хос, ҳеч қаерда ёзилмаган одоб, ҳаё қоидаларини жорий этишга, таъминлашга ҳаракат қилишган, ўзларини шунга бурчли деб билишган.
Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” асаридаги Кумуш, Отабекни ёки “Меҳробдан чаён”даги Анвар ва Раъноларни нима учун яхши кўрамиз? Фақатгина ўзига хос муҳаббат қиссаси учунми? Йўқ. Уларнинг сиймоси, қалбида ҳақиқий шарқона одоб-ахлоқ, инсоний фазилатларнинг юксак намунаси борлиги учун ҳам яхши кўрамиз. Бундай китоблар моҳиятида биз учун қанча-қанча гўзал маънавий хитоблар бор.
Ўтмишда аждодларимизга комил инсонни тарбиялаш бир орзу эди. Бугун эса бу ғоя ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида муносиб ўрин топишига ҳаракат қиляпмиз. Чинакам бахт-саодатга, юксак шарафга эришиш учун албатта кўнгилларимиз пок, маънавиятимиз гўзал бўлиши шарт. Шуни унутмайлик, азизлар!

Ҳакимов Бектош
Хатирчи туман имом хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш