Устоз меҳнати

26-09-2018, 10:10 admin Мақолалар 1 193

Ҳар бир ниҳолни кўкка етиши учун бир боғбон керак бўлганидай, ҳар-бир инсонни ҳам камолатга етиши, илм ҳосил қилиши учун бир устоз лозим бўлади. Бемор кишига табиб қандай муолажа қилишни билганидай устоз ҳам шогиртига қандай таълим ва тарбия беришни билади. Бежизга ҳалқимиз “Устоз отангдек улуғ”, “Устоз кўрмаган шогирт ҳар мақомга йўрғилар” деган мақолларни айтишмаган. Ота-она фарзандини дунёга келишлиги учун бир сабабчи бўлса, устоз эса бу фарзандни илм олиб камолатга етишлиги учун бир восита бўлади. Шунинг учун ҳам мўмин мусулмонлар ота-онлари ҳақларига дуо қилганларида устозларини ҳам ҳам қўшиб дуолар қилади. Устоз жамиятни олға бошловчи ва унинг эртанги кунини таъминловчи, таъбир жоиз бўлса бир йулчи юлдуздир. Устозсиз ҳеч бир жамият камолотга етмайди, аксинча инқирозга юз тутади. Бугунги кунда фарзанларимизни устозни ҳурмат қилишликга, уларни ҳаққини адо этишга ургатиш лозим. Шунда улар билим ўргатган туғри йулга солган ва ёмон йуллардан қайтарган устозни қадрига етади ва ҳаққини адо қилган булади. Шогирд устози ҳузурида одоб, тавозе билан ўтириши,чалғимаслиги, беҳуда сузларни сузламаслиги каби устозини эътиборини чалғитадиган ишларни қилмаслиги лозим.
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ узтози имом Молик ҳузурларида у кишини ҳурматлаб,китобни шитирлашини устози эшитмасин деб секин варақлардим деган эканлар. Шундай экан шогирт илм тахсил олишда машаққатларга сабир қилишлиги керак булади.
Буюк уломаларимиз айтади: “Ким илм олишда сабр қилмаса нодонлигича қолади агар сабр қилса дунё ва охират саодатига етишади” Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади “Илм талаб қилишда хор бўлдик уни олгандан сунг азиз бўлдик”. Бугунги кунда ёшларимизни билим олишда сабрсизлиги ва тоқатсизлиги туфайли сабабсиз дарс қолдиришлар ҳам устозга бўлган ҳурматсизлик ҳисобланади. Албатда ҳурматсизлик қилган шогирт узтозларнинг илмидан бахраманд бўлаолмайди балки узтозни кўнглини ранжитиб оғритгани қолади. Авваламбор оилада азиз фарзанларимизга устозларини ҳурмат қилишлиги ва уларга нисбатан самимий булишлигини доим такидлаб туришлигимиз биз ота-оналарнинг вазифаларидан биридир.
Аллоҳ таоло юртимизни обод, азиз фарзандларимизни ота-онасига ва узтозларига раҳмат келтирадиган, элу юртга манфатли инсонлар бўлишларини насиб айлсин.
Хатирчи туман Абу-Ҳанифа жомеъ масжиди имом хатиби: Саъдинов Қабриддин
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш