Инсон яралибдики, у ўзидан насл қолдиришга ва албатта ортидан унинг ёдини абадий сақлаб қоладиган, унинг хотирини доимо шод этиб турадиган бирор бир гўзал амал, савобли амал, бирор иншоот барпо этади ёки маънавиятни комиллаштирадиган, башариятга кўплаб манфаат етказадиган асар ёзиб қолдиради, аммо булардан ҳам энг афзали – солиҳ(а) фарзанддир. Биламизки, бола тарбияси ниҳоятда нозик ва жиддий – масъулиятли амал ҳисобланади ҳамда ота – она қўлида тарбият топган ўғил – қиз борки, у ота – оналарининг юзи бўлади, ори – номуси бўлади. Яхши тарбия кўриб, гўзал хулқ билан етишган фарзандларни кўрилганда унинг ота – онасини қанчалар мақталса, намуна деб кўрсатилса, ёмон муҳитда ўсиб, хунук тарбия кўрган ёҳуд ёмон амал, ёмон хулқли болаларнинг ота – оналари шунчалар изза ва уятга қолиб, ҳижолат чекадилар ҳамда улар номига раҳмат эмас, лаънат ёғилиши ҳам турган гап. Шунинг учун бўлса керак, илм эгалари: “Носоғлом муҳитда тарбияланаётган боладан “маънавий касал” инсонлар шаклланади, улар юксалиш даврида турган жамиятнинг касалланган илдизлари”, дейилади. Оилада, одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга эътибор қон-қонимизга сингиб кетган бурчларимиздандир. “Бир болага етти маҳалла ота-она” деган ибратли мақол ҳам айнан халқимизга хос. Мана шу мақолнинг ўзи ҳам фарзанд тарбияси, оилапарварлик биз учун нечоғлик муҳим эканини билдиради. “Қуш уясида кўрганини қилади”, деб бежиз айтмаган халқимиз.
Фарзанд тарбиялаётган ота-она ҳар бир ҳаракати, юриш туриши, муомаласи, бошқалар билан ўзаро муносабатида олижаноб фазилатларни намоён эта билиши керак. Чунки бола табиатан ниҳоятда тақлидчан ва таъсирчан бўлади. Шунинг учун унинг атрофдагилари ўз одатлари билан баъзан ўзлари сезмаган ҳолда уларга таъсир қиладилар. Оиладаги қўпол муносабатлар, кўп ёлғон гапириш, ёқимсиз хатти-ҳаракат бола тарбиясига салбий таъсир қиладиган носоғлом муҳитни келтириб чиқаради. Фарзанд тарбиясида ота-онанинг муомаласи муҳим ўрин тутади. Бола ота-она томонидан қўпол, дағал сўзлар эшитиб, калтак еб катта бўлса, бу унинг табиатига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Бу ҳолатда эса оиладаги носоғлом муҳитда тарбияланаётган боладан “маънавий касал” инсонлар шаклланади. Кўринадики, улар жамият маънавиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Фарзанд тарбияси бу шунчаки тажриба, оддий кўрсатма ва билимлар жамланмаси эмас, балки ўз ичига диний-ахлоқий билимлар, тиббиёт, этика - эститика, психология, педагогика каби соҳаларига оид билимларни ҳам қамраб оладиган мураккаб жараёндир. Бугунги кунда оилавий тарбиянинг қийинлашуви шундаки, биринчидан, жамият тараққий этиб боргани сари ҳар томонлама етук инсонни шакллантириш талаблари ортиб бораверади. Болаларни интизомга ўргатиш оила мустаҳкамлигига асос бўлади. Ислом шу маънода ота-оналарни ўз фарзандларига соғлом тарбия беришга рағбатлантиради. Ҳадиси шарифда айтиладики: “Фарзандларингизни ҳурмат қилинг ва уларни яхши хулқ билан хулқлантиринг” деб таъкидланган.
Фарзанд тарбияси жараёнида бола ҳуқуқларининг камситилмаслиги талаб этилади. Оилавий тарбия ижтимоий тарбияга нисбатан болаларнинг руҳий оламига, ҳиссиёти ва туйғуларига чуқур таъсир кўрсатади. Фарзанд тарбиясини қачондан бошлаш керак?, деган савол кўпчиликни ўйлантиради. Кўпчилик олимлар унга турлича жавоб бериб келганлар. Хусусан, Ибн Сино бола тарбияси билан унинг туғилишидан аввалроқ, она қорнидан бошлабоқ шуғулланиш лозим, деб жавоб берган. Яна шу сўзга қўшимча қилиб таниқли педагог А.С.Макаренко беш ёшгача бўлган тарбия боланинг шахсияти шаклланишида ўта муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этиб ўтган. Бу ҳақда у шундай деб ёзган: “…тарбиянинг бош асоси беш ёшда ниҳоясига етади, демак, сиз беш ёшгача нима қилган бўлсангиз, бу тарбиявий жараённинг 90 фоизини ташкил этади, кейинги тарбия эса қайта тарбиялаш негизида давом этади”. Мана шу жараёнда бола тарбиясига ўта эътиборли бўлиш лозим. Ёшларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини шакллантиришда, ҳар жиҳатдан баркамол этиб тарбиялашда буюк мутафаккир аждодларимиз мероси катта аҳамият касб этади. Зеро, ҳаётнинг асл мазмун-моҳиятини англаб етишга ўз умри ва салоҳиятини бағишлаган алломаларимизнинг асарларида соғлом авлод тарбияси билан боғлиқ масалаларга алоҳида ўрин берилган. Жумладан, Имом Бухорийнинг “ал-Адаб ал-муфрад ҳадислар тўплами, Абу Лайс Самарқандийнинг “Танбеҳул ғофилийн” асарларида фарзандларга юксак инсоний фазилатларни камол топтириш тараннум этилган.
Ота-боболармиз азалдан ўғил қизларнинг гўзал хулқли, одобли бўлишига катта аҳамият берганлар. Бинобарин, ислом динида ҳам ахлоқ имон қаторига қўйилади.
Бу ҳақида Муҳаммад (алайҳиссалом): “Фарзандларингизга таълим беринг, чунки улар сизники бўлмаган вақт учун туғилганлар”, деб ҳар бир ота-онани боланинг ўз замонаси илм-фани, таълимига бефарқ қарамасликка чақирганлар.
Тарбияда энг муҳим восита бу меҳр ва ширинсўзлик билан тарбиялашдир. Бу икки восита бир бўлиб, болани шакллантиради. Шу жумладан, таълимни ҳам ғазаб ва жазолаш билан амалга оширмаган маъқул. Ислом таълимотида ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва бақувват бўлиб улғайишига жиддий аҳамият берилган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фарзандларингизга сузиш ва камон отишни, қизларга ип йигиришни ўргатинглар”, деганлар.
Фарзандга билим олиш учун шароит яратиш ҳам ота-онанинг вазифасидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Илм олиш ҳар бир мусулмон ва муслима учун фарздир”, деб марҳамат қилганларида, ўғил ва қиз фарзандларимизга илм олиш учун баробар шароитни таъминлаш кераклигини назарда тутганлар. Ёш авлод етук ва комил шахс бўлиб вояга етиши учун яна бир муҳим омил ҳаёт тарзига айланиши зарур. У ҳам бўлса “китобхонлик”. Бунинг учун юртимизда барча шароитлар яратилган. Оммавий, илмий кутубхоналар, “Айбук” тарзидаги китоб-кафе дўконлари ва бошқалар сўзимизнинг яққол мисолидир. Ота-она фарзандига вақтни унумли ўтказишни ўргатишида восита сифатида фойдаланиши мумкин бўлган усуллардан яна бири-замонавий ахборот технологияларидан оқилона фойдаланишдир. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мустаҳкам маънавий иммунитетли, ўзининг фикрларини равон айта оладиган, юқори марраларга эришувчан авлодни тарбиялаш учун ота-она, оила муҳити жуда катта аҳамият касб этади. Фарзандларимизга шундай тарбия берайлики, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихи, Ватани, она тилига, миллати, динига ва анъналарига содиқ бўлиб камол топишсин.
Кармана тумани "Хўжа Сабр Ота" жоме масжиди имом хатиби И.Бобобеков