Жаннат оналар оёғи остида, ёҳуд Оналарни эъзозланг

26-11-2020, 08:00 admin Мақолалар 1 393

Ўз бандаларини гўзал суратда яратиб, ҳамда мана шундай тинч фаровон юртда мўмин ва мўмина, муслим ва муслима ота-оналаримиз билан бахтли қилиб яратган зот Аллоҳ субхоноҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин. Оламларга раҳмат қилиб юборилган пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саломлар бўлсин.
Биз биламизки, муқаддас динимизда оналаримизни эъзозлашга ва уларга ҳамиша, ширинсўз, ҳокисор, меҳрибон бўлиб ҳамма вақт хизматларида бўлишликни буюрган. "Бу ёруғ дунёда фарзанд учун энг азиз ва мутабар зот ким?" деб сўралса, албатта уни дунёга келтирган, тарбия қилиб вояга етказган ота-онаси деб, жавоб берамиз. Шундай экан, ота оналарнинг жисмоний руҳий холатлари қандай бўлишидан қатьи назар, уларга раҳм шафқатда ва хизматида бўлишлик фарзандлар зиммасида эканлиги, энг олий даражадаги инсонийлик бурчидир.
Она зотининг фарзандига меҳр шафқати ва яқинлиги кўпроқ бўлгани учун, отага қараганда, онанинг қилган дуоси тез ижобат бўлади. Шундай экан, азизларим, меҳрибонларим, дўсту-ёр, хотин ва фарзандларимизни ҳеч қачон ота-оналаримиздан устун қўймайлик.
Кўп ҳолларда, ҳаётда учратамизки фарзандини туғиб, вояга етказиб, ўқитиб, ҳунарли қилиб, уйлантириб энди роҳатини кўраман деганда, ўғил ўз онасидан хотинини афзал кўриб, хотинини гапига кириб, онасини қаровсиз, оғир аҳволда ташлаб қўяди.
Аллоҳ таолло айтади: "Кимки ота-онасини рози қилса, Аллоҳни норози қилади.
Шуни ҳам унутмаслигимиз керакки, ота-оналар кексайиб, ночор қолишганда уларнинг турар жой, емоқ-ичмоқлари ва кийим-кечаклари барча барчалари биз фарзандларнинг зиммасида бўлиши керак.
Бизни гўдаклик вақтимизда қандай авайлаб асраб парваришлаб катта қилган бўлсалар, энди биз ҳам уларни қариган вақтида асраб авайлашимиз шартдир.
Меҳрибон онажонларимизга қанча хизмат қилсак ҳам уларни ҳақларини адо қила олмаймиз. Ривоят келтирилган: Бир киши онасини елкасида кўтариб Байтуллоҳни тавоф қилдирар эди. Тавофни тугатгач: "Онамнинг мендаги ҳаққини адо этдимми?" деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Йуқ, сен тулғоқ азобидаги бир марта оҳ урушининг ҳаққини ҳам адо этолмадинг" дедилар (Имом Баззар ривояти).
Буюк муттаффаккир алломаларимизнинг ҳаёт йўлларига эьтибор қиладиган бўлсак, уларнинг ҳар бирлари ота-оналарига ёшлигиданоқ кўп хизмат қилиб, улуғ мақом ва мартабаларга уларнинг дуолари билан эришганлигига гувоҳ бўламиз.
Абу Язид Бастомийдан сўрадилар: "Сиз ҳозир эгаллаб турган мартабага онангизни дуоси орқали эришдингиз. Энди айтингчи, халқ орасида обрў-эътиборингиз ошишига сабаб нима бўлди? "Ул зот жавоб берди: "Бу ҳам асли онам дуоси туфайли. Бир тун онам мендан сув сўрадилар. Қарасам, уйда сув йуқ экан. Кўзани олиб булоқ томонга югурдим. Қайтиб келсам, онам ухлаб қолибдилар. Ўзимга: "Агар уйғотсам, эҳтимол, оғринарлар, яхшиси, уйғонгунларича кутай", дедим-да, бошларида қимирламай туравердим. Анчадан сўнг онам уйғондилар, бошларини кўтариб: "Нима қилиб турипсан?" дедилар: "Аллоҳим болам мени иззату-икром қилгани ва мўьтабар тутгани учун халқ орасида унинг обрў-эътиборини ошириб, шухратини зиёда қилгин" - дедилар. Оналарининг дуолари шарофатидан Аллоҳ таолло Абу Язид Бастомийга улуғ даража ато қилди. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай мархамат қилди: "Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси уни (қорнида) қийналиб кўтариб юрган ва уни қийналиб туққандур"
Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейди: "Ота-онасининг ҳар иккиси ёки бирортаси унинг ҳузурида қариликка етсаю, (уларнинг хизматларини қилиб розиликларини олиб) жаннатга кира олмаган киши хор бўлсин, хор бўсин, хор бўлсин!"
Афсуски, ҳозирги кунда баъзи фарзандлар ота-оналарининг қадрига етмасдан, уйига сиғдирмай, унга қарашликни малол билиб, қариялар уйларига ташлаб кетмокдалар. Бундай иллатлар, қалбимизни, юрагимизни оғритадиган ҳолатлар, оз бўлсада бор, бўлаётган ҳолатлардир. Ота-онамизни тириклик вақтида қадрига етайлик азизларим, ўтиб кетганидан кейин пушаймон бўлиб минг афсуслар қилиб қолмайлик. Улар тириклик вақтларида дуоларини олиб, икки дунё бахт саодатига Аллоҳ субҳаноҳу ва таоло ҳар биримизни сазовор қилсин, илоҳим.
Сен бор бўлган ҳовлиларга,
Боролмайман онажон.
Борганимда сен бўлгандек,
Юролмайман онажон.

"Агар бир кишининг ота-онаси ёки улардан бири бўлган бўлса, у ота-онасига оқ, бўлиб қолган бўлса ҳам, уларнинг ҳақларига мунтазам равишда дуо қилиб, истиғфор айтиб борса, Аллоҳ таоло уни яхшилар қаторига ёзади" (Шуьабул имон китобида ривоят қилинган).
Ҳадис ва ривоятлардан билдикки, ота-онамиз вафот этгандан кейин биз фарзандлар уларни яхши сифат ва фазилатларини эслаб, ҳақларига истиғфор айтиб, дуои хайрлар қилиб туришимиз лозимдир.
Аллоҳ таоло биз бандаларини Ўзининг ибодатига амир қилиб, ота-онага яхшилик қилишга, ота-онажонларимизнинг тириклик вақтида қадрига етиш ва вафот этганларининг руҳларини шод этишни барчамизга насиб айласин! Омин!

Кармана тумани “Дўстлик” МФЙ отинойи Г.Нафасова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш