ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ВАСИЯТЛАРИ

10-01-2020, 09:35 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 020

Савол: - Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, пайғамбаримиз вафотларидан олдин Маккага 10 кун ҳижрат қилганлар. 10-кунда яъни охирги кунда кетаётганларида “Мен сизларга омонат қўйиб кетяпман” деганлар. Ўша омонат нима эди? Агар саволга хатоликлар бўлса узр сўрайман. Аллоҳ рози бўлсин.

Жавоб: - Ва алайкум ассалом! 10 кун ҳижратни тушунмадик, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидаги икки нарсани омонат қилиб қолдирганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تَرَكْتُ فِيكُمْ أَمْرَيْنِ لَنْ تَضِلُّوا مَا تَمَسَّكْتُمْ بِهِمَا: كِتَابَ اللهِ وَسُنَّةَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ الْإِمَامُ مَالِكٌ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизнинг ичингизда икки нарсани қолдирдим. Икковларини маҳкам ушласангиз, зинҳор залолатга кетмассиз. Булар – Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннати», дедилар».
Имом Молик ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг маъноси ҳам, мақсади ҳам очиқ-ойдин ва равшандир. Китоб ва Суннатни маҳкам ушлаш ҳар бир мусулмоннинг асосий вазифаси. Ким Қуръон ва Суннатни маҳкам ушласа, залолатга кетмайди, ушламаганлар эса залолатга юз бурадилар. Бу тўғрида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш