Расулуллоҳ чорлови

9-04-2018, 08:47 admin Мақолалар 1 268

Лаҳзада Мадинага етаётир карвонлар,
Темир қушлар учмоқда, ошиқ қалбим титроқда.
Ушалмоқда азалий орзу-ҳавас, армонлар,
Йўлга отлан, эй уммат, Расулуллох кутмоқда.

Ёруғлик тезлигида ўтиб бормоқда умр,
Ташна дилни босолмас олтину-дур, жавохир.
Ҳаж ва умра қилмоқлик-энг олий саодатдир,
Йўлга шошил, эй уммат, Расулуллох кутмоқда.

Халқига раҳномалар,Расул меҳмони бўлган,
Гавҳари бебаҳолар,Расул меҳмони бўлган.
Дард-ғамга мубталолар, Расул меҳмони бўлган
Меҳмон бўлгин, эй уммат,Расулуллоҳ кутмоқда.

Энг улуғ нусрат сенга насиб қилиб турибди,
Дарёйи раҳмат сенга насиб қилиб турибди.
Илоҳий лаззат сенга насиб қилиб турибди,
Йўлга шошил,эй уммат,Расулуллоҳ кутмоқда.

...Ассалому-алайка йа саййидал мурсалин!
Ассалому алайка йа имамул муттақин!...
Ал-Амин масжидида,сафлар орасида сен,
Ҳазратга салом бергин,Расулуллоҳ кутмоқда.

Саҳобалар,шаҳидлар қабристонида туриб,
Ҳофизлар ва қорилар қабристонида туриб,
Саловату-салом ва дуо-дурудлар ўқиб,
Ибодат қил, эй уммат,Расулуллоҳ кутмоқда.

Хожаи коинотнинг қабрини зиёрат қил,
Аҳли байт ва чорёрлар сабрини зиёрат қил.
Мискинлар,бечоралар қалбини зиёрат қил,
Зиёрат қил,эй уммат,Расулуллоҳ кутмоқда.

Босқон эски темирин зангдан тозалагандек,
Ўт –олов қўрғошинни эритиб сув қилгандек.
Мадина инсон қалбин тозалайди чиннидек,
Мадинага бор, уммат, Расулуллоҳ кутмоқда.

Мен заифни фотиҳа билан ёд қил, эй уммат,
Дуонг баракотидан тупроқ ичида жаннат-
Эшиклари очилиб, Худойим қилсин раҳмат,
Ғофил бўлма, эй уммат, Расулуллоҳ кутмоқда.

Ҳабиби кибриёнинг нури бор бу тупроқда,
Султон ул-анбиёнинг қалби доим титроқда.
Умматим, деган садо оламларни тутмоқда,
Мадинага бор, уммат, Расулуллоҳ кутмоқда.

Мамадияр шеърини сафо-сидқ билан ўқи,
Зора қалбинг нурланса, завқ-лаззат олса руҳинг.
Расулуллох чорловин эшитяпсанми, йўқми?
Мадинага бор, уммат, Расулуллоҳ кутмоқда.


Муаллиф: Хушматов Мамадиёрскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш