Энг ширин лаззат - саломатликдадир!

30-11-2019, 08:06 admin Мақолалар 883

Ўтмишдаги солиҳларимиз бемор зиёратига алоҳида аҳамият қаратардилар. Ораларидан бирон-бир киши кўринмай қолса, дарҳол аҳволини суриштирар, касал бўлиб қолганини эшитсалар, ҳаяллатмай бориб кўрардилар.
Муқаддас динимизнинг илоҳий таълимотида инсон учун зарур бўлган соғлиқнинг улуғ неъмат эканлиги, унинг қадрига етиш зарурлиги алоҳида таъкидланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир муборак ҳадисларида:
яъни: “Беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат билинг: кексаликдан аввал ёшликни, бетобликдан аввал саломатликни, фақирликдан аввал бойликни, бир ишга машғул бўлиб қолишдан аввал бўш вақтни ва ўлим келмасдан аввал ҳаётлик вақтни ғанимат билинг” – деганлар. (Имом Байҳақий, Имом Ҳоким ривоят қилган).
Одамлар наздида тўлақонли, саодатли ҳаёт кечириш учун тананинг соғлом бўлиши, бирорта аъзонинг хасталикка чалинмаслиги, киши ўзини соғлом, бардам ва хушкайфият ҳис этиши керак. Акс ҳолда ҳаёт мазмуни йўқолади, турмушдан файз кетади, дунёнинг ҳеч қандай лаззати ва жозибаси татимайди. Ҳаёт ширин, саломат умргузаронлик қилиш ундан ҳам ширин. Бахтли-саодатли турмуш кечириш учун эса инсонга аввало соғлиқ керак. «Энг ширин лаззат саломатликдир», деган Луқмони Ҳаким.
Бирор жойингиз оғриб турса, бирор касаллик безовта қилиб турган бўлса, сизга ҳеч нарса татимайди. Шу боис ҳам бутун дунёда одамлар соғлиғини муҳофаза қилиш йўлида катта саъй-ҳаракатлар қилинади ва кўп маблағлар сарфланади.
Барча мавжудодлар ичида азизу мукаррам ва ақл-идрок соҳиби қилиб яратилган инсон зоти ўзининг ботиний ва зоҳирий тан аъзоларини Аллоҳ таоло белгилаб ва кўрсатиб қўйган ўринларда фойдаланиши ва ишлатиши лозим бўлади. Зеро, инсон уларнинг ҳар бири тўғрисида масъулдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло огоҳлантириб айтади:
яъни: “(Эй, инсон!) Ўзинг (аниқ) билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дилнинг ҳар бири тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (жавоб берур)”.Исро сураси -36 оят
Шу билан бир қаторда инсон ўзига омонат қилиб берилган барча тана аъзолари ва ақлини турли ёмон иллатлардан, зарарлардан авайлаб сақламоғи лозим. Хусусан, тез суръатлар билан ривожланаётган ҳозирги асримизда оламшумул тарзда кенг тарқалаётган юқумли ОИТС касаллигидан эҳтиёт бўлиш керак бўлади. Зеро, инсон ўз соғлиғини асрашга масъул эканлиги ҳақида Аллоҳ таоло ояти каримада: “Ўзларингизни асранглар”, - деб айтади. Бу муборак ояти каримада Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларга соғлиқларни асрашга буюрмоқда.
Инсонни яратган Аллоҳ таоло бошқа синовлар қатори турли хасталикларни ҳам яратган. Айни пайтда уларни муолажа қилиш йўлларини, хасталикларнинг давосини ҳам инсонларга билдириб қўйган. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:
яъни: «Унинг Ўзигина мени едирур ва ичирур. Касал бўлганимда, Унинг Ўзи менга шифо берур». (Шуаро сураси, 79-80-оятлар).
Маълумки, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан бу касалликни даволаш ва тартибга солиш ишлари олиб борилмоқда. Кейинги йилларда бу юқумли касаллик бўйича 150та давлатларда “Миллий ҳайъатлар” тузилди ва улар катта миқдорда маблағ билан таъминланди, “Глобал жамғарма” таъсис этилди. Бу касалликнинг олдини олиш ва уни одамлар ўртасида кенг тарқалмаслиги учун зарур бўлган барча чора-тадбирлардир.
Шунингдек, ҳар йили 1 декабрь ОИТС яъни, ортирилган иммун-танқислик синдромига қарши курашиш куни деб эълон қилинган.
Бу юқумли касаллик ижтимоий касалликдир. Шунинг учун у кенг маънода нафақат иқтисодий, сиёсий зарар келтиради, шунингдек, оилавий, руҳий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Шундай экан, касалликнинг олдини олиш, даволаш, тарқалишини чеклаш ишларида ақл-заковат билан иш тутиш катта аҳамиятга эга. Шу сабабли руҳий тўсиқларни бартараф этиш керак бўлади. Бунинг учун ҳар қандай шароитда ҳам ахлоқ, одоб ва ўзаро ҳурмат руҳида яшаш, ҳар бир инсон ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билган ҳолда ўзини ва ўзгани ҳимоя қила билиши, маънавий ва маданий жавобгарликни ўз бурчи деб билиши керак бўлади.
Жамиятимизда оз бўлсада учраб турган гиёҳвандлик каби иллатлар ҳозирги кунда бутун жаҳонда ўта мураккаб муаммолардан бўлиб қолмоқда. Инсоният ва жамият учун балою-офат бўлган мазкур иллатларни таг-туги ва илдизи билан йўқ қилиш учун илмий асосланган, самарали усуллардан фойдаланишимиз керак.
Доно халқимиз: “Касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган яхшироқ!”, - дейди. Эҳтимол, орангизда аксариятингиз “Биз бундай зарарли иллатлардан йироқмиз” деб ўйлашлари мумкин. Аммо мусулмон кишининг зиммасида шундайин улуғ вазифа борки, у ўзи мўмин ва тақволи бўлиш билан бирга жамиятдаги бошқа инсонларни ҳам шундай бўлишга чорлаши лозим. Зеро,
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисда айтилганидек.
яъни: “Сизлардан ҳеч бирингиз ўзи севган нарсани биродарига ҳам бўлишини истамагунча ҳақиқий мўмин бўлмайди” (Бухорий ва Муслим ривояти). Ушбу ҳадисдан шу нарсани тушунишимиз керакки, яъни ўзига раво кўрган фаровон ҳаёт, соғлиқ ва саломатликни бошқаларга ҳам раво кўриш, уларни ҳалокатга етакловчи иллатлардан қайтариш ҳақиқий мўминлик аломатларидандир. Шунинг учун маҳалла-кўй, ташкилот ва ўқув юртларида бўлганимизда ёшларга, гиёҳвандлик ва тамаки чекишнинг зарарлари ва офатлари ҳақида эринмай тушунтирайлик, уларни бу гуноҳ ва қалтис йўлдан қайтаришга бор куч ва имкониятларимизни сафарбар қилайлик!
Мамлакатимизда инсон саломатлиги муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш борасида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар, тўпланган бой тажрибаларни ҳеч ким инкор қила олмайди.
Инсон саломатлиги энг улуғ неъмат эканлиги барчага маълум бўлган ҳолда, унинг қадрига етиш уни асраб-авайлаш ҳар доим ҳам муҳим масалалардан бўлиб келган. Соғлом одам оламни ҳам тиниқ мушоҳада қилади ва аниқ фикрлайди. Аждодларимиз соғ танда соғ ақл деб бежиз айтишмаган. Зеро, дунёнинг ободлиги, юртнинг тинчлиги ҳамда халқнинг фаровонлигига эришишда сиҳат-саломатлик асосий ўрин тутади.
Давлат томонидан оналар ва болалар саломатлигини авайлаб-асраш бўйича қилинаётган ишларни барчамиз биламиз. Бу йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилингани ва бу борада катта ҳажмдаги дастурлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга биз ўзимиз оиламиз, фарзандларимиз соғлиғи билан қанчалик қайғурмоқдамиз? Мусулмон эркакларнинг асосий бурчларидан бири ўзининг қарамоғидагиларнинг Аллоҳ уни масъул қилиб қўйганларининг соғлиғини эҳтиёт қилишдир. Уй-жойни, автомашинини таъмир қилишга катта харажат қилаётганимизда ота-оналаримиз, фарзандларимиз ва оилаларимиз соғлиғи учун нима қилдим? деган саволни қўя билайлик.
Аллоҳ таоло барчаларимизни, хусусан ёш авлод бўлган азиз фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом бўлиши учун олиб бораётган холис ҳаракатларимизда, тарғибот ва ташвиқот ишларимизда муваффақиятлар ато этишини сўраб дуолар қиламиз!

Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш