КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИ ТАРҚАЛИШИДА САБАБЧИЛАРДАН БЎЛИБ ҚОЛМАНГ!

30-05-2020, 11:52 admin Мақолалар 644

Коронавируслар – вируслар оиласига мансуб “Атипик зотилжам” (SARS) касаллигини чақирувчисига ўхшаб кетувчи вирус бўлиб, беморларда оддий шамоллашдан то ўткир оғир респиратор синдром (ТОРС) деб номланувчи оғир кечувчи касалликни келтириб чиқаради. “Атипик зотилжам” касаллиги ҳам 2002 йилда Хитойда келиб чиққан бўлиб, 37 давлатга тарқалган ва 8 мингдан ортиқ киши касалланган эди.

Янги коронавируснинг хусусиятлари ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб лабораторияларида ўрганилмоқда. Олимларнинг изланишлари натижасида касаллик қўзғатувчиси топилган бўлиб, ушбу вирусга “COVID - 2019” номи берилди.

Ушбу вирус ташқи муҳит таъсирига ва зарарсизлантирувчи воситаларга нисбатан чидамли. Ҳозирча ушбу касалликни даволаш учун махсус дори воситалари йўқлиги сабабли, бошқа вирусларга қарши қўлланиладиган воситалардан фойдаланилмоқда. Касаллик хасталанган одамлардан ҳаво-томчи хамда маиший мулоқот йўли билан юқади. Беморга ёрдам кўрсатишда ҳимоя воситаларидан фойдаланмаслик оқибатида шифохона шароитида тиббиёт ходимларига ҳам касалликнинг юқиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Беморларда умумий ҳолсизлик, тумов, йўтал, бош оғриши, томоқда оғриқ, тана ҳароратининг ортиши, бронхит, зотилжам кузатилмоқда. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, коронавирус келтириб чиқарган касалликнинг грипп касаллигидан фарқи шундаки, ушбу касаллик асоратлар билан ўтиши ва ўлим билан тугаши эҳтимоли юқори, чунки ҳозирги кунда ушбу вирусга қарши одамларда ҳимоя қобилияти (иммунитети) ривожланмаган ва бу ҳолат дунё халқлари ўртасида пандемияга олиб келиши мумкин.

Хориждан қайтаётган барча фуқароларни, шу жумладан республикамизга кириб келаётган чет эл фуқароларини чегарани кесиб ўтиш жойлари ва халқаро аэропортлардаги санитария назорати пунктларида тиббий кўрикдан ўтказиш, 7 кун давомида доимий яшаш жойларида тиббий кузатувга олиш, бошланғич клиник белгилар пайдо бўлган ҳолда эса, зудлик билан даволаш муассасаларида даволаш учун ётқизиш чоралари кўрилган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида аҳолига қўлни совунли сув билан ювгандан сўнг спирт билан ишлов беришни, йўталганда ва аксирганда оғиз ва бурунни рўмолча билан ёпишни, шамоллаш белгилари бўлган беморлар билан яқин мулоқотда бўлмаслик, йўтал, иситма, нафас олиш қийинлашганда тезлик билан шифокорга мурожаат этиш лозимлиги тавсия этилмоқда.

Бемор уйда аниқланганда, бемор ётган хоналар, фойдаланган жиҳозлар, идиш-товоқлари хлор сақловчи воситалари ёрдамида ёки қайнатиш билан зарарсизлантирилади. Организмнинг инфекцияга қарши курашувчанлигини ошириш мақсадида витамин ва оқсилларга бой бўлган маҳсулотларни, пиёз, саримсоқ, цитрус мевалар, наъматак меваларидан тайёрланган дамламалар истеъмол қилиш лозим. Касаллик юқмаслиги учун, жамоат жойларида докадан тикилган ниқоб ёки бир марталик респираторларни тақиш тавсия этилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, нафақат коронавирус, балки барча юқумли касалликларнинг олдини олишнинг энг самарали усули, бу шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига қатьий амал қилиш, аҳоли ўртасида, шу жумладан ҳарбийларимиз ўртасида санитария тарғибот ишларини ташкил этишдан иборатдир.

Юқумли касалликларнинг олдини олиш, нафақат тиббиёт ходимларининг вазифаси, балки ўзини, оила-аъзоларини, Ватанимизнинг эртанги келажаги бўлмиш фарзандларимизнинг соғлиғи учун қайғурган барча фуқароларимизнинг шарафли бурчидир.

Конимех тумани отинойиси Ж.К. Нуримбетова

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш