Коронавирус балоси

23-07-2020, 18:30 admin Мақолалар 638

Коронавирус пандемияси ривожланаётган ва камбағал давлатларга жуда катта зарба бермоқда. Шу ўринда Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмаётгани ҳақида оммавий ахборот воситаларида тинмай намойиш этилиб келмоқда.Ушбу вируснинг янги номи COVID-19. Шу пайтгача уни тожли вирус маъносида коронавирус деб атаб келишганди. Ушбу касалликнинг шиддат билан тарқалиб унинг географик ҳудуди кенгаётган ва одаммлар орасида уни юқумли касаллик эканлиги ваҳимаси кучаяётган пайтда ислом уламолари бу касалликнинг шаръий муолажаларини эслатмоқдалар.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вабо ҳақидаги сўзлари: "Агар бир ерда вабо пайдо бўлса, у ердан чиқиб кетманглар. Агар бир ерда вабо борлигини эшитсангиз, у ерга борманглар" (Имом Аҳмад ривоятлари).
Вабо ва ўлат (эпидемиялар) сабабидан вафот этган мусулмонлар ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: "Вабо-ҳар бир мусулмон учун шаҳидликдир" (Имом Бухорий ривоятлари).
Бундай ҳолатларда мусулмон киши Аллоҳ таолонинг тақдир қилгани юзага чиқишига қаттиқ ишонган ҳолда, касалликдан сақланиш чора тадбирларини кўради. Вабо ва шу каби тез тарқаладиган касалликлар чиққан жойга кирилмайди ва қаттиқ зарурат бўлмаса, у ердан чиқиб кетилмайди. Тиббий соҳа вакиллари кўрсатмаларига қатъий амал қилинади. Ибодатлар ва истиғфор кўпайтирилади.
COVID-19 ёки коронавирус деб аталмиш бало узоқ вақт уйда қолувчи кўплаб ўқувчиларни буюк француз адиби Альбер Камюнинг "Вабо" асарини биринчи марта ёки қайта қайта ўқишга ундайди. Касаллик ҳар доим бор, аммо биз бу фақат бошқаларга таъсир қилади деб ўйлаймиз. Энди бу барчанинг иши! Биз даҳлсиз эмасмиз! Ҳалокатли пандемиянинг бошланиши бизни ўз вақтида мулоҳаза юритишга мажбур қилишини кўрсатади. Вақт ҳеч қачон бизга мослашмайди. Биз уни бошдан кечиришни ўрганишимиз керак. Йўқотилган вақтни эса қайтариб бўлмайди. Касаллик ва ўлимни кутиш бизга ўзимиз жавоб беришдан қочиб юрадиган муҳим саволларни беради. Эпидемия тарқаган пайтдаги ахлоқ нима? Бу унга қарши ҳалоллик билан курашишдир. Инсоннинг барча камчиликларига қарамай, унинг ҳаёти учун курашиш.
Тиббиёт мутахассислари касалликни олдини олиш учун шахсий гигиена ва карантин қоидаларига риоя қилиш, одамлардан ажралиб олиб уйда ўтириш (COVID-19) га қарши энг самарали восита деб айтишмоқда.
Эпидемия вақтида шахсий гигиенага риоя қилишни ва карантин қоидаларига амал қилишни ким тавсия қилганини биласизми?
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, бундан 1400 йил аввал.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалокатга олиб борадиган касалликларнинг мутахассиси эмасдилар. Шундай бўлса-да ҳозирги замонда кенг тарқалаётган коронавирус каби касалликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича маълумотларга эга эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Касал одам соғлом одамнинг олдига бормасин," деганлар. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни касалликдан ҳимоя қиладиган тозалик қоидаларига амал қилишга даъват қилардилар. У зотнинг қуйидаги ҳадисларига эътибор беринг: "Поклик иймондандир". Демак, халқ бундай вазиятда ўз уйида қолмоғи, сабр қилмоғи, сабридан савоб умид қилмоғи ва албатта, ўша вақтда ҳам эътиқодда адашмаслиги керак.
Намл сурасида, Сулаймон алайҳиссаломнинг инсонлар, жинлар ва қушлардан таркиб топган қўшини келаётганида, чумолилар подшоҳи қавмига қарата: "Уйларинга киринглар, Сулаймоннинг қўшини сизларни билмаган ҳолда эзиб, ҳалок қилиб қўймасин", - деган мазмунда айтилган. Яъни, оғир вазият пайдо бўлганида, чумолилар подшоси халқига айтяптики, уйларинга киринглар.
Ҳозир ҳам шундай вазият. Раҳбарият, бунинг оқибатини тушуниб етдилар-да, дарров, халқимизга керакли кўрсатмаларни беришди, халқ энди итоат этиши ва кўрсатмаларга риоя қилиши керак, шунда саломат қолади. Аллоҳ таоло дунёдаги мўмин-мусулмонларни, жумладан юртдошларимизни турли бало-офатлардан паноҳида асрасин!

Хатирчи тумани "Учкора" МФЙ отинойиси О.Умарова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш