Коронавирус касаллигдан ҳимояланиш

26-08-2020, 08:30 admin Мақолалар 533

Бугунги кундаги вазият ҳаммамиздан эътибор сабр тоқат тоза озода юришни талаб қилади давр талабига риоя қилиш яъни долзарб мазу булган бутун дунёни инсониятни диққат марказида турган коронаверус касаллигидан ҳимояланиш мавзусидир. Қадимда ҳам ота оналаримиз тозалик покликка риоя қилган одобли инсонларнинг тани доимо соғ саломат бўлади дийишган. Табобат илмининг султони Абу Али ибн Сино ;Чанг ва ғубор бўлмаса,инсон минг йил яшар эди ; - деган эди. Озодагарчиликка риоя қилиш, овқатланиш, кейиниш,уй жой қуриш яхшироқ яшаш учун курашиш узоқ умр куришга ёки соғлом яшашга интилишнинг босқичларидир Инсониятнинг асосий бойлиги саломатлигидир.Ҳар бир инсон касал бўлмай туриб соғлигининг қадрига етмоғи лозим.Ота боболаримиз соғлик ва озодаликка алохида аҳамият беришган. Бутун жисмини озода қилиб олишгач, хавли жойини тозалиги учун курашишган.Кейинги пайтларда ота оналаримиз тозаликка ва фарзандларига этибор бермай қуйишди бу салбий одатлар уларнинг фарзандларига ҳам утишган базан шундай оила фарзандлари бор эканки бир кунда бир марта эрталаб юзини ювар экан холос базилар ҳаттоки туй маракаларга яхшироқ кийимини кийиб, тирноқларига сочларига эътибор бермасдан, даладан ишдан келиб ювинмасдан жамоат жойларига,туйларга бориб билиб билмай оғзиларидан ёмон сўзлар чиққанлар ҳам учраб турарди.Ўзбеклигимизга мос келмаган беухшов кийимлар кийиб,тонггача тўйларда уйин кулгулар қилишганлар ҳам бўлди.Шундай беўхшовликлар учун Оллоҳнинг қаҳри келиб дунёга шу коронаверус касаллиги синовини юбордимикин деб ўйлайман. Оллоҳ покликни хуш кўради.Инсоннинг қалби ҳам тани ҳам пок юриши керак. Номоз ўқийдиган инсонларга қаранг,бир кунда беш марта покланади.Мана коронаверус касаллигидан сақланиш қоидасига эътибор берсак қулларингизни тез тез совунлаб ювиб туриш,оғиз бурунга ниқоб тақиш ниқоб учун зерикмаслик,сабр тоқатли бўлиш-буларнинг ҳаммаси бандаларини тозаликка покликкка сабр тоқатга,баъзи бир қупол гаплар айтиб қарғаниб юрадиганларни тавба тазарруга чақираётгандай эмасми.
Бетоблик қандай ёмон нарса.Инсони бехузур этади,куч қувватини юқотади.
Донишмандлардан бири бетоб бўлганда;-Бўлмағай давлат жаҳонда бир нафас соғлик каби,-деган экан. Бу сўз буюк ҳақиқатдир.Соғ саломатлик дунёнинг энг буюк давлати,энг буюк саодатидир.Шунга кўра соғликни сақлашга тиришмоқ ҳар кимни ўзи оиласи учун зарур.Соғлом юришни истамаган киши йўқ. Инсон учун соғликдан ҳам улуғ неъмат,бахт –саодат йўқдир.
Келинг азизилар мана шу верус касаллигидан ўзимизни оиламизни халқимизни юртимизни Оллохни ўзи асрасин. Бу синовлар тез кунда ўтиб кетишини сураб, ўз бошлиқларимизга итоат этган ҳолда карантин қоидаларига қаттиқ риоя қилиб дилимизни тилимизни қўлимизни ва танимизни ҳамиша назарий ва амалий пок тутайлик.


"Кухрон" МФЙ отинойиси Ғозиева Салтанат
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш