Миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари...

10-08-2020, 15:08 admin Мақолалар 502

Унинг асосий мақсади нималардан иборат?
Ушбу саволларга қуйидагича жавоб бериш мумкин. Албатта бу менинг фикрим, сўзма сўз таржима қилганда "Вазифани бажарувчи" деган маънони англатади. Асосан христианликни тарғиб қилиш вазифасини ўз ичига олади. Ушбу йўналишда дунёнинг кўплаб мамлакатларида миссионерлик ва прозелитизмнинг йирик ташкилотлари яширин ва ошкора фаолият юритиб келмоқда.
Асосан, ўз диний дунёқараши суст, иродаси кучсиз инсонларни тез қамраб оляпти. Ўсмир ёшдаги йигит қизлар, ҳаёт зарбаларидан чарчаган аёл-эркаклар шу йўналишга тушиб қолишади.
Миссионерлик ва прозелитизм бу тўғридан тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишдан иборатдир!
Аллоҳ таоло "Шўро" сурасида: "У зот сизга диндан Нуҳга тавсия қилган нарсани ва Сенга (Эй Муҳаммад) ваҳий қилган нарсани, Иброҳимга, Мусо ва Ийсога тавсия қилган нарсамизни шарият қилиб: "Динни барпо қилинглар ва унда тафриқага тушманглар, дедик", дейди.(13 оят)
Миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари ҳақида гапирсам:
1. Инсонда шахсий фикрнинг йўқлиги.
2. Инсон манқурт каби бошқарилиши.
3. Жамиятнинг кескин таназзулга юз тутиши, иродасиз инсонлар орқали маънавиятсиз бошқарувчиларнинг ҳаром йўллар натижасида топилган пуллар орқали бойлик орттириш шулар жумласидандир. Шу ўринда "Бировнинг молу мулкига тажовуз қилиш Исломда йўқ" деган жумлани эслатиб ўтиш жоиз деб билдим (Минг бир ҳадис/Шайх Абдулазиз Мансур.-Тошкент).
Бу маънода Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Ким бир аҳдлашган (ғайридин) кишига зулм қилса ёки унинг ҳаққини поймол этса ёҳуд уни тоқати етмайдиган нарсага иажбур қилса ёки ундан ўз розилигисиз бир нарса олса, қиёмат куни мен ўша одамнинг хусуматчиси бўламан" деган ҳадисларининг ўзи кифоя қилади.
Юқоридаги учинчи бандда айтилган "Жамиятнинг кескин таназзулга юз тутиши" ҳақидаги фикримни ушбу мисралар билан тўлдирмоқчиман:
Прозелитизмнинг келтириб чиқараётган салбий оқибатларни айрим ҳаётий мисолларда ҳам кўриш мумкин. Христиан динини қабул қилган кишилар вафот этганда жасадни қабристонга қўйиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқиши. Майитнинг мусулмон ота оналари ўз фарзандларини христиан мозорига дафн этишни хоҳламаганлари, мусулмонлар эса христиан дини вакили жасадини ўз мусулмон биродарлари ётган жойга қўйишни истамаганликлари натижасида келишмовчиликлар келмоқда.
Юқоридаги каби мисолларни яна давом эттириш мумкин. Аммо шуларнинг ўзи ҳам миссионерликнинг таркибий қисми бўлган прозелитизм ҳаракатлари бошқа динни қабул қилган туб миллат вакиллари оилаларида низолар ва жанжалларнинг авж олишига ҳамда христианликнинг айрим йўналишлари вакилларига нисбатан душманлик ҳиссиётларининг пайдо бўлиши орқали динлараро низоларнинг келиб чиқишига замин яратиши мумкинлигини яққол тасаввур қилиш имконини беради.
Демак ҳар бир жамиятда бундай бузғунчилар бўлиши мумкин, айнан бизнинг жамиятда бундай оқим ва йўналишларга чек қўйилган. Ўтган ўн йилликлар аввал илк ҳаракатлар бошланганини хотирлайман, диний идоралар ва уларнинг вакиллари ўзларининг маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқотлари, яъни аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб боришлари натижасида бундай оқимларнинг ривожланишига йўл қўймагандилар.
Асосийси ўсиб келаётган фарзандларимиз онгига тўғри йўналишни сингдиришимиз керак, маънавий озуқа орқали тарбиялашимиз ҳар биримизнинг олдимизга қўйган олий мақсадимиздир.

“Учқора” МФЙ отинойиси Умарова Ойжамол

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш