Миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибати

5-06-2020, 12:16 admin Мақолалар 761

“Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади”.(“Виждон эркинлиги тўғрисида” ги қонуннинг 5-моддаси).
Миссионерлик сўзи лотин тилидаги “миссио” сўзидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа топшириш”, миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Миссионерлик бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш билан боғлиқ назарий ва амалий фаолиятни билдиради.
Миссионерлик фаолиятининг энг чўққиси бу прозелитизм. Прозелитизм – бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган кишини мажбуран ўз динидан воз кечтириш ва ўзга динни қабул қилишга мажбурлашдир. У ўз моҳиятига кўра миссионерликнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Прозелитизм натижасида келиб чиқаётган салбий оқибатлар жуда кўп. Зеро неча юз йиллардан буён ислом динига эътиқод қилиб келаётган халқимизни ичида Прозелитизм илгари сураётган ғоялар фуқаролар орасида турли қарама-қаршиликларни келтириб чиқариши турган гап. Хусусан, христиан динини қабул қилган кишилар вафот этганда жасадни қабристонга қўйиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқади. Майитнинг яқинлари ўз фарзандларини христиан мозорига дафн этишни хоҳламаганлари, мусулмонлар эса христиан дини вакили жасадини ўз мусулмон биродарлари ётган жойга қўйишни истамаганликлари натижасида келишмовчиликлар юзага келмоқда. Христиан ёки бошқа динни қабул қилган қизнинг турмушга чиқиши ҳам муаммога айланмоқда. Оилада қизнинг ота-онаси мусулмон. Албатта, улар ўз қизларини мусулмон кишига турмушга чиқишини истайдилар. Аммо христианликни қабул қилган қизга мусулмон кишининг уйланиши амри маҳол. Бу каби мисолларни жуда кўплаб санаш мумкин. Миссионерлик ҳаракати ҳам бугун ёки кеча пайдо бўлган зарарли ғоя эмас. Аксинча, буддизм динини тарғиботи билан боғлиқ бу ҳаракатлар дастлаб миллоддан аввалги III асрларда Ҳиндистонда пайдо бўлган. Христианликда эса миссионерлик ҳаракатлари IV асрда вужудга келган. Бу ҳаракатнинг бевосита пайдо бўлиши ва кенгайишида ўз даврида ривожланган мамлакатларнинг мустамлакачилик сиёсати асосий омил бўлганлиги, ундан бевосита ғоявий куч сифатида кенг фойдаланилганлиги миссионерликнинг асл қиёфасини яққол кўрсатади. Демак, миссионерлик муайян бир диний гуруҳ томонидан бошқа динларга мансуб кишиларни ўз динига даъват қилишдан иборат ахлоқсиз ҳаракат сифатида амалда мустамлакачилик сиёсатига қулай муҳит яратади, ғоявий ва мафкуравий қурол бўлиб хизмат қилади.
Христиан миссионерлик ташкилотларнинг мақсадлари асосан уч нуқтага қаратилган:
1.Халқларни христианлаштириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан ғарб давлатлари таъсир доирасига тушуриш.
2.Халқлар ўртасида ўз эътиқодига шубҳа уйғотиш ишонч ва эътиқоддан юз ўгириш ва ундан чиққишига олиб келиш.
3.Христианликни қабул қилганларни ўз эътиқодида қаттиқ туришини таъминлаш ва шу орқали уларнинг сафини “Янги христианлар” билан тўлдириш.
Бу мақсадларга эришиш учун улар ҳеч нимани аямайдилар ва доимо ўз услуб ва методларини такомиллаштириб борадилар, жумладан, баъзи христиан диний ташкилотлари қуйидаги усулларидан ўзларининг миссионерлик ҳаракатларида фойдаланганлар:
- хайрия ёрдамини кўрсатиш, бунга биринчи навбатда моддий ёрдам киради, тиббий ёрдам ҳамда озиқ-овқат билан таъминлаш ҳам хайрия ёрдами ҳисобланади. Бундай ҳаракатлари билан улар ўзлари ҳақида ижобий хулоса ёки баҳога эга бўладилар. Ҳамкорликни йўлга қўйишга муваффақ бўладилар:
- бепул христианликни тарғиб қилувчи маҳаллий тилда чоп этилган, жуда сифатли рангли ишланган китоб ва журналларни тарқатиш.
- христианликга чақирувчи видео-аудио кассеталарни тарқатиш;
- тиббий, таълим-тарбия соҳасига махсус кадрларни юбориш (тиббий хизматчи, ўқитувчи-мураббий);
- миссионерлик руҳидаги кутубхона, инглиз тили ва компютер ўргатиш хоналарини ташкил этиш;
- ўз сафларига қўшилганларни моддий рағбатлантириш, уларни хорижий сафарларга юбориш ва иш билан таъминлаш.
Миссионерлик ҳаракатида яна бир ҳолатини алоҳида ажратиш лозим. Бу маълум бир ижтимоий қатламни ажратиб олиш билан мақсадли иш олиб бориш. Жумладан, ёшлар билан ишлашнинг турли миссиялари мавжуд бўлиб, улардан бири болалар учун христиан лагерларини ташкил қилиш.
Бугунги кунда миссионерлик йўли билан инсонларни Аллоҳнинг динидан қайтараётганлар ҳамда уларга кўр-кўрона эргашаётганлар инсоний фитрат ва соф ҳис-туйғулардан маҳрум бўлган, ҳою-ҳавасларига эргашаётган кишилардир.
Юқоридагилардан маълумки Миссионерлик ва Прозелитизм азалдан ислом дини ва исомий қадрятларга бешик бўлган бизнинг юртимизнинг тинчини бузишга қартилган ғаразли мақсадларининг биридир. Биз бундан огоҳ бўлмоқлигимиз ва ўз динимиздан оғишмаган ҳолда мустаҳкам туриб ёшларни ҳам бундай ғоялар таъсирига тушиб қолишларидан сақлашимиз зарур. Зеро эртанги кун, келажагимиз эгалари ёшлардир. Улар тўғри йўлдан боришлари эса давлатимиз келажагининг кафолатидир.
Юртдошларимизнинг, айниқса йигит – қизларнинг миссионерлар тузоғига тушиб қолмасликлари, динларидан, эътиқодларидан, миллий қадриятларидан узилмасликлари учун ғояга қарши ғоя, мафкурага қарши мафкура, жаҳолатга қарши маърифат билан кураш олиб боришимиз зарур. Шундагина ёшларимиз онги ва қалбини ҳар хил ёт ғоя ва оқимларнинг кучайиб бораётган таъсири ҳамда ҳатаридан сақлаб қола оламиз.
Тўғри йўлдан адашишдан Аллоҳ сақласин. Аллоҳ бизни мақтаган “Сиротим мустақим ” йўлидан адаштирмасин. Биз бундай дин душманларига эргашмаслигимиз учун фақат илм олиб, уни ўзимизга ва инсонларга тарғиб этишимиз лозим. Шундагина бундай хунук ишнинг олди олинган бўлади.

Аминова Шохсанам Комиловна
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш