Миссионерлик ва прозелитизм салбий оқибатлари

2-06-2020, 12:13 admin Мақолалар 721

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Роббимиз Аллоҳ субҳоноҳу таолога ҳамду санолар бўлсин.
Аллоҳ таоло махлуқотларни яратиб улар ичида инсонятни улуғ қилиб унга ақл заковатни берди. Асрлар давомида юртимизда меҳр оқибат, эзгулик ва яхшилик, дўстлик ғояларига эътиқод қиладиган кишилар ҳамкор ва ҳамжиҳат яшаб келган. Бугунги кунда ҳам мамлакатимизда турли канфренсияга мансуб диний ташкилотлар мавжуд бўлиб фуқароларимиз ўз диний амалларини адо этиб келмоқдалар. Бу борада мамлакатимизда барча шарт шароитлар яратилган .
Мана шундай осойишта замонамизга ўз маразли мақсадларини амалга оширадиган манфур кимсалар ҳам йўқ эмас. Миссионерлик ҳакида унинг салбий оқибатлари ҳақида гап кетар экан ҳар бир инсон бу каби иллатларга қарши курашмоғи лозимдир. Миссионерлик бу бирор динга эьтиқод қилувчи халклар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишдир.
Миссионерлик фаолиятининг энг чуққисида прозелитизм туради. Бу тўғридан-тўғри бирор динга эьтиқод қилувчи шахсни мажбуран ўз динидан воз кечтириб,бошқа динни қабул қилишга мажбурлашдир. Миссионерлар ўзларини маккорона амалларидан фойдаланиб яширинча иш олиб боришади. Афсуски баъзилар уларни тузоғига илинди. Уларни ғаразли мақсадлари динга киритишдан кўра Исломдан чиқаришни муҳимроқ деб билади. Улар инсоний аҳлоқни яхшилаш билан шуғулланмайди аксинча ҳар хил клублар очиб, инсон хулк-атворини бузувчи ҳар хил тунги тадбирлар ўтказиш билан ўз мақсадларини амалга оширади. Афсуски, бундай инсонларни тузоғига илиниб уларни тарғиботига ёндошиб мусулмон бўла туриб уларга эргашаётган ватандошларимиз хам йук эмас. Бугунги тезкор ўзгаришлар даврида миссионерлик янада фаоллашди десак муболаға бўлмайди. Улар мафкуравий таҳдиднинг энг асосий усулларидан фойдаланмоқдалар. Муқаддас ислом дини уларга ниқоб вазифасини ўтаётгани барчамизга сир эмас. Муқаддас Куръони каримда "Фитна ва бузғунчилик котилликданда ёмонроқдир" деб зикр қилинган. Расуллуллоҳ қуйидаги уч ҳислатга эга бўлса иймон ҳаловатига эришгусидир: Оллоҳ таолло бирла расулини барчадан ҳам яхши кўрмоқлик, бировни яхши кўрса фақат Оллоҳ таоллони деб яхши кўрмоқлик ҳамда қайта кофир бўлмоқликдан ўтда куйгандек ҳазар қилмоқликдан деб марҳамат қилдилар. Яна Қуръони каримнинг "Ал- Моида" сурасида "сизлардан кимки ўз динидан қайтса тез фурсатда Оллоҳ ўзига маҳбуб бир қавм пайдо қиладики улар Оллоҳни ўзларига дўст тутиб мусулмонларга меҳрибонлик қилгайлар ва кофирлар устидан ғалаба қилгайлар деб марҳамат қилинган .
Бу борада қонун нуқтаи назарида караганимизда Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 31 моддасида "Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътикод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътикод қилмаслиг ҳуқуқига эга диний қарашлар мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди деган қоида мустаҳкам қўйилган. Бу ҳам миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатлари конституция тамоилларига мутлақо зид эканини кўрсатади. Жумладан диний материаллар ўрганиб чиқилиб миссионерлик йўлида фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар республика ҳудудига олиб кириш таъқиқланган.
Шундай экан ҳар биримиз огоҳ бўлайлик.Тинчлик, Ватан , Миллат , одоб-ахлоқ , иймон эътиқод каби муқаддас тушунчаларни чуқур англаб ҳар биримиз миссионерлик вапрозелитизм каби тинчлик ва осойишталигимизга муқаддас динимизга раҳна соладиган бу иллатга қарши курашиш бизнинг инсонийлик бурчимиз эканини унутмайлик.

Кармана тумани "Кўхна Кўрғон" МФЙ отинойиси М.Аъзамова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш