Миссионерлик ва прозелитизм салбий оқибатлари

20-04-2020, 13:52 admin Мақолалар 1 451

Миссионерлик ҳақида гап кетар экан аввало ушбу тушунчанинг луғавий маьносини тушуниб олиш муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида қайд этиш лозим.Ушбу сўз лотин тилидаги “missio”феьлидан олинган бўлиб “юбориш” “вазифа топшириш” миссионер эса “ вазифани бажарувчи” деган маьноларни англатади.Миссионерлик эса белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуини билдиради.
Умуман олганда турли луғатлар ва манбааларда баён этилган таьрифлар бир-бирига жуда яқин ва ўхшаш бўлиб уларга таянган ҳолда қуйидаги хулосани чиқариш мумкин ; миссионерлик –бир динга эьтиқод қилувчи халқлар ўртасида бошқа бир динни тарғиб қилишни англатади.
Прозелитизм-бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишдан иборатдир. Миссионерларнинг бугунги кундаги фаолияти ҳеч бир минтақа ,ҳеч бир давлат бундай таҳдиддан холи эмаслигини кўрсатади.Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эса миссионерликнинг моҳиятини тўғри ва чуқурроқ англаш ва уни бартараф этиш йўлида мақсадли,тизимли ва тадрижий фаолият олиб бориш зарур бўлади. Бугунги кунда миссионерлар ўз тарғибот фаолиятларида янги замонавий теле,аудио,видео,радио ва компютерь технологиялардан кенг фойдаланмоқдалар. Уйма-уй юриб “Хушхабар” етказиш ,яьни одамлар билан куннинг долзарб муаммолари ҳақида суҳбатлашиш ,уларнинг дардларига қизиқиш билдириш ва ушбу муаммолардан чиқиш йўлларини беришни таклиф қилиб ўз ташкилотларига жалб қилиш миссионерликдаги яхши самара берадиган усуллардан ҳисобланади...Миссионерликда маҳаллий тилларда христианликни тарғиб қилувчи адабиётларни чоп қилиш ва тарқатиш ҳам энг кўп қўлланадиган усуллардан бири ҳисобланади.Кичик ҳажмдаги қўлланмалар жуда ҳам таьсирчан қилиб ёзилади ва одамларнинг эьтиборини жалб қилиш учун чиройли суратларга бой бўлади .Уларда динни қабул қилиш очиқ-ойдин таклиф қилинмайди.Аммо,адабиёт охирида қўшимча маьлумот олиш учун ташкилот манзили ёки телефони келтириладику ,рисолани ўқиган ва диний билими сайёз бўлган инсон бу нарсага учиши мумкин.Миссионерларнинг ёшлар билан ишлашда бир неча усуллари мавжуд :талабалар,болалар, учун миссиялар ёзги оромгоҳлар шулар жумласидандир...
Миссионерлик ҳақида гапиришдан олдин унга берилган таьрифларни бир эслаб олсак .Қуйида миссионерликка нисбатан берилган бир неча таьрифларни бериб ўтамиз;Миссионерлик –бирор динга эьтиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш.Буддизмда милоддан аввалги 3-асрдан бошлаб ёйилган,Христианликда миссионерлик 4-асрдан бошлаб пайдо бўлган.
...Ҳозир ҳам миссионерлар империалистик доиралар манфаатини кўзлаб иш олиб бормоқдалар.Миссионерлик асосан,христианликка хос бўлиб,бу харакат христианлик Византия имперасида давлат дини сифатида эълон қилинганидан эътиборан олиб борилади.Мазкур ҳаракатнинг илк даврида христиан миссионерлари ўзларининг миссионерлик ҳаракатларини Европа ва яқин шарқдаги кўп худоликка сиғиниб тарқиб қилишдан иборат деб кўрсатганлар,кейинчалик бу қарашлари эскирди,хусусан ҳозирги вақтда келиб,жаҳон аҳолисининг деярлик 80-90 фоизи ўз динига,аксарият ҳолларда якка худоликка эга бўлган даврда “миссионерлик”ва “прозелитизим” салбий бир ҳолатга айланиб қолди.
Бугунги кунда Ўзбекистон мисолида оладиган бўлсак ,маҳаллий христиан диний ташкилотларнинг “миссионерлик”ҳаракатлари тўғридан тўғри маҳаллий туб аҳолини “евангелизатция”қилишга,яьни ўз динига оғдиришга қаратилгани намоён бўлади.

Қизилтепа туман бош отинойиси Файзиева М
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш