Миссионерликнинг мазмун-моҳияти

10-04-2020, 11:52 admin Мақолалар 910

Бугунги кунда кишилик жамияти ривожига кучли таъсир кўрсатаётган, унга ўзига хослик бахш этаётган ижтимоий омиллар қаторида диний омилнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Диннинг яратувчилик ва бунёдкорлик, уюштирувчилик ва йўналтирувчилик салоҳиятидан фойдаланилганда у ҳамиша жамият ривожи, инсон камолотига хизмат қилган. Замонавий воқелик диндан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланиш давом этиши баробарида у ўта нозик тус ва ҳатарли кўринишлар олаётганидан гувоҳлик беради. Турли шаклларда намоён бўлаётган миссионерлик ҳаракатлари бунга мисол бўла олади. Айни пайтда, ибтидоий эътиқод шаклларининг моҳияти, миллий ва жаҳон динларининг ўзига хос хусусиятлари, ақидавий асослари, жуғрофий тарқалиши таҳлил қилиниб, диний секталарнинг инсон ҳаёти ва жамият тарақиётига туғдираётган таҳдиди ва дунёнинг диний манзарасида содир бўлаётган ўзгаришлар кўрсатиб берилган. Бу таҳдидлардан бири миссионерлик бўлиб, миссионерлик миллий бирлик ва жамият барқарорлигига таҳдидга айланган экан, унга қарши кураш, олдини олишга қаратилган ишларни тизимли ташкил этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Бунинг учун мамлакатимизда етарли ҳуқуқий асослар ҳам яратилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси” ва “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси” даги айрим моддалар, Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги қонун билан белгилаб қўйилган. Миссионерлик ҳақида гап кетар экан, аввало ушбу тушунчанинг луғавий ва истилоҳий маъноларини тушуниб олиш муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида қайд этиш лозим.
Миссия сўзи лотинча юбориш, вазифа топшириш, миссионер сўзи- “вазифа бажарувчи”- деган маънони англатади. Миссионерлик – эса белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуини билдириб, бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни
тарғиб қилиш демакдир.
Миссионерлик асосан, христианликка хос бўлиб, христиан миссионерлик ташкилотларнинг мақсадлари асосан уч нуқтага қаратилган:
1. Халқларни христианлаштириш.
2. Халқлар ўртасида ўз эътиқодига шубҳа уйғотиш ишонч ва эътиқоддан юз ўгириш ва ундан чиққишига олиб келиш.
3. Христианликни қабул қилганларни ўз эътиқодида қаттиқ туришини таъминлаш ва шу орқали уларнинг сафини «Янги христианлар» билан тўлдириш

Миссионерлик ҳаракатларининг мақсади;.
-бепул христианликни тарғиб қилувчи маҳаллий тилда чоп этилган, жуда сифатли рангли ишланган китоб ва журналларни тарқатиш.
-христианликка чақирувчи видео-аудио материалларни тарқатиш;
-тиббий, таълим-тарбия соҳасига махсус кадрларни юбориш (тиббий хизматчи, ўқитувчи-мураббий);
-миссионерлик руҳидаги кутубхона, инглиз тили ва компьютер ўргатиш хоналарини ташкил этиш;
-ўз сафларига қўшилганларни моддий рағбатлантириш, уларни хорижий сафарларга юбориш ва иш билан таъминлаш.
Миссионерликнинг бизнинг республикага хос бўлган хусусиятлардан бири - бу христиан диний ташкилотларида ўзбек ва бошқа маҳаллий тилларда диний ибодатлар олиб боришга ҳаракат қилишдир.
Иккинчиси-бу маҳаллий миллат вакиллари орасида ўзбек ва бошқа маҳаллий тиллардаги диний адабиётларни тарқатиш ва улардан фойдаланиш.
Ваҳоланки, бутун дунё мусулмонлари орасида ўз дини ва эътиқодидан кечиб бошқа динга эътиқод қиладиганларга Қуръони каримда очиқ ойдин баён қилинган. Оллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб, ихтилофга тушганларга ўхшаш бўлманглар, ана ўшаларга улуғ азоб бордир” (Оли Имрон 105 оят). Пайғамбарлар сайиди Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ушбу ояти карима нозил бўлганидан сўнг у киши умматларига огоҳлантириб айтганларки: “Яҳудийлар 71 фирқага, насронийлар 72 фирқага бўлиниб кетган эдилар. Менинг умматим 73 фирқага бўлингайлар. Улардан биттасигина нажот топиб омон қолур, қолганлари эса дўзах аҳлидурлар”.

Давоми бор...
Навоий шаҳар “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини отинойиси Г. Усмонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш