Ёшларни ёт ғоялар таъсирига берилишини олдини олиш

5-08-2020, 11:00 admin Мақолалар 678

Ушбу мавзу ҳозирги кунда жуда долзарб ва оғриқли ҳисобланади. Нега айнан ёшларни ёт ғоялардан ҳимоя қилиш керак? Ўсиб келаётган ниҳолни ҳар ким ўз томонига қайириб ўстириши мумкин. Энг аввало тарбияни оиладан бошлаш керак. Диний тарбия ва Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг бизга қолдирган суннатларини ўсиб келаётган фарзандимиз онгига сингдиришимиз лозим. Доим ростгўй, виждонли, ҳаромдан ҳазар қиладиган, адолатли ва меҳнатсевар қилиб тарбиялаш ҳар бир ота онанинг энг асосий вазифасидир. айнан оиладан оладиган маънавий озуқанинг етишмаслиги оқибатида кўплаб ёшларимиз ёт ғоялар исканжасида қолиб кетяптилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бирортангиз ўз фарзандларингизни тартиб интизомга ўргатса, бу ҳар куни садақа бергандан яхшироқдир", дея марҳамат қилганлар. Фарзанд ўстираётган ота она аввало диний тарбияни ўзида кўрсата олиш керак, бекорга "қуш уясида кўрганини қилади" деб айтилмаган. Фарзанд тарбиялаётган ота она ҳар бир ҳаракати, юриш туриши, муомаласи, бошқалар билан ўзаро муносабатида олижаноб фазилатларни намоён эта билиши керак. Отанинг оиласига, фарзандларига муомаласи, муносабати ва бераётган ўгитларини тўғрилиги ўта муҳим жараён, ахир илк тарбиячи бу ота онадир. Оилада ота оналар "оммавий маданият" таъсирига берилиб кетиши оқибатида фарзандларнинг тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. "Фойдали илмларни ўргатувчи одамнинг гуноҳи кечирилишини сўраб ҳар бир нарса, ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам истиғфор айтадилар" (Минг бир ҳадис. Шайх Абдулазиз Мансур.-Тошкент)
Ёт ғояларни ким ва нима сабабдан тарғиб қиладилар? Албатта, ёмонлик, зўравонлик, дилозорликни тарғиб қилувчиларнинг маънавий ва диний дунёқараши йўқлигидан далолат. Бундай ғоялар нафақат оилалар парчаланиши балки жамиятга ҳавф солади.
Илмсиз ҳолда одамларни адаштириш учун Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқилгандан ҳам золимроқ одам борми? Йўқ, албатта. Ундай одамлар дунёдаги энг золим одамлардир. "Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас". (Анъом сураси 144-оят.
Ўсиб келаётган фарзандларимизни бўш вақтларини унумли ва фойдали ўтказишини назорат қилиш керак. Айнан ушбу соҳада жамиятимизда кенг имкониятлар яратилган. Турли спорт секциялари, китобхонлик, фан ва техника йўналишига оид тўгараклар ўз фаолиятини олиб бормоқда. Юқори кўрсатгичларга эришган ёшларимиз турли соврин ва имтиёзларга эга бўлишяпти.
Ёшларни ёт ғоялар таъсирига берилишини олдини олиш бўйича кўплаб чора тадбирлар олиб бориляпти. Ҳар бир униб ўсаётган фарзанд бизникидир, боланинг бегонаси бўлмайди. Бунинг учун биз ёши катталар маҳаллаларда узлуксиз маънавий тарбия бериб боришимиз керак.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, фарзандларимиз эртанги кунимиз таянчидирлар, уларни халқ манфаатини қадрлайдиган, Ватанини жон жаҳди билан ҳимоялай оладиган мард ва ҳалол, юрти олдидаги бурчларини ҳалол адо этадиган солиҳ ва солиҳа қилиб тарбиялашимиз асосий мақсадимиздир.

“Учқора” МФЙ отинойиси Умарова Ойжамол

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш