ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИГА БЕРИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

12-06-2020, 16:25 admin Мақолалар 670

Аввало, Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпдан- кўп дуруду саломлар бўлсин. Истиқлол шарофати билан серқуёш юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Диёримиз мусулмонларининг асрий орзу умидлари рўёбга чиқа бошлади. Асосий қонунимизда виждон эркинлиги кафолатланади. Муборак умра ва ҳаж сафарини ихтиёр этганлар учун кенг имкониятлар яратилди. Диний адабиётлар, нашри йўлга қўйилди. Масжид ва мадрасалар сони эҳтиёжга яраша кўпайтирилди. Натижада маънавиятимиз тобора юксалиб бормоқда. Бизнинг мана шундай бетакрор она юртимизда, неъматлардан фойдалана туриб, ношукурлик қиладиган ғанимларимиз кўп. Албатта буни ҳар биримиз биламиз. Бундай ғанимлар ноғорасига ўйнайдиган, ўз она юртимизга тош отадиган, ундайларнинг ёлғон- яшиқ гапларига ишониб, ўз оиласини (хотинини) ва болаларини, юртдошларини ҳам сотиб юборадиган нобакор, билимсизлиги туфайли ўз юртини душманига айланиб қолаётган юртдошларимиз ҳам бор афсуски. Турли экстримистик ақидапараст оқимларнинг ботил оқимларига эргашиб, залолат ботқоғига ботиб қолган кимсаларнинг борлиги ҳар бир кишини ранжитади. Мана шундай оқимларга эргашиб, чет элларга алданиб кетиб, у ерга бориб қул бўлиб сотилиб кетиб ўз юртига қайтолмасдан қолиб кетган, ўлиги ҳам тириги ҳам топилмай кетган юртдошларимиз озми? Ундай кимсаларнинг орқасида тул қолган аёллар ва етим қолган фарзандларнинг аҳволи нима кечади? Мана шундай оқимларга қўшилиб, пул топаман деб, тинчгина яшаб турган она юртини ташлаб, ношукурлик қилиб кетган кимсаларга шундай дегим келади:
Юртинг тинч, осмонинг булса мусаффо,
Қаршингда ноз-неъмат бари муҳайё.
Ношукурлик қилишга ҳаққинг йўқдир мутлақо,
Раббим неъматларига доим шукур қил!

Кейинги пайтларда сохта пайгамбарлар, имомлар, Аллоҳдан ваҳий қабул қилишни даъво қилувчилар, ғайб илмидан хабар берувчилар, сохта эшонлар учраб туради, оз бўлсада. Диний билими ўта саёз, бўлар-бўлмас ғояларни содда халк онгига сингдиришга уринадиган чаласавод кимсаларга эргашиб кетмасликлари учун ёшларни тўғри йўлга солиш, ҳушёрликка чорлаш бизнинг мақсадимиздир. Мукаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли кимсалардан, тухмат ва бўхтонлардан ҳимоя килиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушинтиришимиз, тарғиб қилишимиз лозимдир.
Мана шундай алдовларга ишонмай, ўз юртида шукур қилиб юрса эди: ҳикмат аҳли айтади: “Ким етарли ризққа қаноат қилса, нажот топади, кимки нафсга эргашиб кўпроғини истаса ҳалок бўлади.
Аллоҳ таолодан ҳеч биримизни тўғри йўлдан адаштирмаслигини ва ўз ҳолимизга ташлаб қўймаслигини сўраб қоламиз.

Кармана тумани “Дустлик” МФЙ отинойиси: Г.Нафасова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш