Ёшларни ёт ғоялар таъсирига берилишини олдини олиш
Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз
Ш.М.Мирзиёев
Динимиз таълимотига кўра болаларни мурғаклидаёқ гўзал ахлоқли қилиб тарбиялашга аҳамият берилади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Ота ўз фарзандига чиройли одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди”. Ислом динида истиқболи порлоқ, мустақил ҳаётда қоқилмайдиган жисмоний, маънавий ва руҳий жиҳатдан етук тарбиялаш учун кўрсатмалар берилган: Ота фарзандини луқмасини ҳалол йўл билан топиши, ота-она томонидан қатъият билан жисмонан тетик бўлмоқлигини назорат қилиш, улар томонидан руҳий тарбиясига: ростгўй, раҳмдил, меҳрибон, виждонли, қадри-қимматини биладиган, диёнатли бўлиб камол топмоқлигига эътибор қаратишлиги, яхшиларга ёндаштирилмоғи яъни солиҳ ва солиҳалар даврасида бўлишларни таъминлаш ва илм олишга рағбатини кучайтириш лозимлиги таъкидланган.
Аллоҳ таъоло бу ҳақида шундай марҳамат қилган: “ Эй иймон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзаҳдан сақлангиз”- ( Таҳрим 6 оят)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ояти каримани ўқидилар. У зотга соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз оиламизни дўзахдан қандай қилиб сақлаймиз?” дейилди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердилар: “Уларни Аллоҳ яхши кўрадиган нарсага буюрасизлар, Аллоҳ ёмон кўрадиган нарсадан қайтарасизлар” – дедилар. ( Имон Ибн Мардавайҳ ривояти).
Фарзандларни комил инсон бўлиб етишишларида унинг ёнида кимлар борлиги, дўстларини кимлар эканлигини аҳамияти катта ҳисобланади. Ҳазрати Умар розийаллоҳу анҳу ўғилларига насиҳат қилиб шундай дедилар: “Иймон эътиқодли, ақлли ва одобли киши билан дўстлашгин. У муҳтожлигингда ёрдамчинг, қийин кунларингда қўлловчинг, маъюслигингда қувончинг, ҳотиржамлигингда зийнатинг бўлади”.
Қуръон қиссаларидан маълумки, Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли Ём ёмонлар билан бирга бўлиб, Пайғамбарликдан маҳрум бўлди.
Асҳоби каҳфнинг ити бир неча кун яхшилар сафида бўлиб, инсоният қаторига кирди.
Доно халқимизда шундай мақол бор: “Сен менга дўстларингни кимлигини айт, мен сенга кимлигингни айтаман” деган.
Шунинг учун фарзандни баркамол инсон бўлиб етишмоқлигида оила, таълим муассасаси ва маҳалланинг ҳамда ҳуқуқ ва тартибот ҳодимларининг бирдамлиги зарур. Уларнинг ҳамкорлиги туфайли фарзандлар доимий назоратда бўладилар.
Ёшлар айни пайтда тарбия ва таълимни ота-она, оиланинг катталари ва устозларидан олар эканлар шу билан биргаликда тараққиёт маҳсули- интернетдан ҳам оладилар.
Давлатимиз ҳуқуқий демократик давлат бўлганлиги сабабли ОАВ ларига кириш, маълумотлар олиш, ўқиш, ўрганиш ҳеч кимга таъқиқланмаган.
Шундай экан ёшларимизнинг маънавий оламини хатарли ёт ғоялардан асрашимиз керак. Уларнинг маънавиятига қарши қаратилган арзимас бўлиб кўринган хабарларга ҳам аҳамият беришимиз зарур. Глобаллашув жараёнида ахборотларни ўз онгида филтрлашни ўргатишимиз мазмун моҳиятини чуқур таҳлил қилишни билдиришимиз керак.
Миссионерлик, оммавий маданият, соҳта ҳижрат, соҳта жиҳод ва турли кўринишдаги хатарли таҳдидлар уларнинг маънавий оламига таъсир қилмаслиги учун, эртага улар хоин, хиёнатчи, ўғри, каззоб, жамиятга зарар келтирувчи шахс бўлиб етишмасликлари учун бизлар ҳаммамиз масъулмиз. Бундай таҳдидларга, хатарларга қарши туриш учун эса огоҳ ва сергак бўлиб уйда, таълим даргоҳида, маҳаллаларда узлуксиз маънавий тарбия бериб бориш керак.
Ёшларни бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари учун Президентимиз 5 та ташаббус қабул қилдилар. Уларни мусиқа, рассомлик, театр санъати, адабиёт, спорт соҳаси, китобхонлик ва хотин- қизларни иш билан таъминлаш, қизларни таълим олишлари учун ОТМлардан грант асосида ўрин ажратилганлиги, ёшларни давлатнинг раҳбарлик лавозимларига жалб этилганлиги ҳаммаси жонажон Ўзбекистонимизни гуллаб-яшнаши учун ўзларининг ҳиссаларини қўшишлари учун катта имкониятдир.
Ҳикоят:
Ҳасанул Басрий бир кун одамларга: “Экин пишиб етилгач нима қилинади?”- дедилар. Одамлар: “Йиғиб олинади” - дедилар. Шунда ул зот: “Шуни билингларки, гоҳида экин пишиб етилмасидан олдин унга офат етиши уни нобуд қилиши мумкин”- деб ёшлар тарбиясига эътиборли бўлишга ишора этдилар.
Хулоса шуки: Ёшларимиздан эл корига ярайдиган солиҳ ва солиҳалар чиқмоқлиги учун маънавий тарбияни болалигидан бошлаб, уларнинг руҳиятига миллий қадриятларимизни исломий тарбия асосида сингдирсак иншааллоҳ, кўзлаган натижага эришамиз.
Навбаҳор тумани бош отинойиси С.Хушматова