Ёшларни ёт ғоялар таъсирига берилишини олдини олиш

10-06-2020, 09:06 admin Мақолалар 732

Замоннинг энг муҳим мавзуси ҳозирги глобаллашув даврида ёшларни жуда ҳам қизиқувчанлиги ҳар кўрган ва эшитган янгиликларини янада чуқорроқ билгиси келади. Ана шундай вақтда уларга керакли ва қизиққан нарсасига биз катталар имкони борича тўлиқ маълумот беришимиз, тўғри йўлни кўрсатишимиз керак. Шунинг учун ҳар бир ота ёки она ҳозирги замон даражасида қизиқтирган, ҳар қандай саволга жавоб бера оладиган илмга эга бўлмоғи лозим. Акс ҳолда атрофимизда, ҳар қандай ёт ғояларни тарқатувчи маънавияти ва фикри бузуқ кимсалар осонгина фарзандларимизни ўз тузоғига илинтириб олади. Фарзандига бефарқ бўлмаган ота-оналар фақат ўз фарзандини ён атрофидаги ёшларга ҳам бефарқ бўлмаслиги керак. Фарзандларимиз кимлар билан дўст бўлмоқда, нималарга қизиқади, қандай интернет тармоқларидан фойдаланмоқда буни ҳеч қачон кўздан қочирмай огоҳ бўлишимиз зарур. Катталар баъзан фарзандимизни китоб ўқимаётганликда айблаб нолиймиз, улардан ранжишдан олдин ўзимизга савол берайлик-чи, боламизга охирги марта қачон ва қандай китоб олиб бердик? Бирон бир асар ўқиб уларга наъмуна бўлдикми? Бу саволларга кўпчилигимиз “йўқ “ дея оламиз. Ёшларимизнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг асосий сабаби маънавияти бўшлиги , ўз фикри йўқлигида. Катталар ёшларга китоб ўқишни ,уни таҳлил қилишни, тафаккур қилишни ўргатсалар, албатта ҳаётда ўз ўрнини топишига озгина бўлса ҳам ҳисса қўшган бўлар эдилар. Ҳатто Қуръон нозил бўлганда ҳам, энг аввал “АЛАҚ” сурасининг илк ояти “Иқро” яъни “ЎҚИ” деган оят Пайғанбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали бутун башариятга Аллоҳ таоло томонидан ўқишга, илм олишга буюрилган. Динимизда ёшларни асосан ростгўйлик, ваъдага вафо, омонатдорлик , ўзгаларга меҳр-оқибатли бўлиш каби фазилатлар соҳиби қилиб вояга етказишда катта аҳамият қаратилади. Пайганбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида шундай марҳамат қилдилар: яъни “Ота ўз боласига чиройли одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди” (Имом Термизий ривояти).

Кармана тумани “Уйрот” МФЙ отинойиси Г.Иботова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш