Вақтиким ҳар икки қўлин ювмай туриб,
Ҳаром луқма еганлар сасигай ул тилидан.
Ҳалол ризқ топмас экан, ўзин чўғ уриб –
Ғуборат, анқиб турар эй воҳ дилидан.
****
Умумжаҳон хожаларининг энг донишманд зуккоси, етук яловбардари ҳисобланмиш шаҳри ғиждувонлик Абдулхолиқ Ғиждувоний бир умр ҳалолга назар, ҳаромга ҳазар тушунчаси билан яшаган. Ул зот ҳар кунги дарсу сабоқ машғулотлари олдидан барча роҳибу муридларига бир муддат у ёки бу ноодатий туркум саволлар бериб, андин сўнг ҳар бирини бамавруд гапиртириб кўрарканлар.
Чуқур мулоҳаза қилиб бўлгяч, ўта қаҳртоп тарзда куйинчаклик бирлан алоҳида бирма – бир урғу берганча қуйидагиларни қайд этар эканлар. Ул мухтасар ўзаро савол – жавобдин яққол билдимки, бугун ораларингизда тўрт – бештангиз ишламай, қора тер тўкмай топилган таомдин тишлаб, белу билак оғритмай туриб тановул қилибсизлар.
Ёҳуд дину ислом дарғалариндан яна бири имом Ат - Термизийнинг дину диёнатдан кенг ривоят этишича, бир гал охирги замон пайғамбари Муҳаммад Мустафо алйҳивассаламдан Аҳтам, Сидиқ, Икромдек энг содиқон саҳобаларидан бир нечтаси атай тил ёриб сўрабдурлар.
- Эй, йўл - йўриқчи устод! Олдимизга келтирилган ҳалол таомнинг дабдурустдан ҳаялда ҳаром бўлмаслиги учун дастурхон усти тиз чўккаламасдан туриб, нималарга қатъий амал қилмоғимиз даркор?!
Бу каби анчайин ножўя ва ноўрин ҳечам кутилмаган ажабтовур саволдин бир муддат эсанкираб, айтарли дириги йитиб қолган Расули Акрам чуқур хўрсинганча бафуржа – ю бамавруд секин тилу дил ёриб:
- Ул ҳалол луқманинг кутилмаганда ҳаром таомга айланиб қолиши ўта шошқалоқликнинг натижаси бўлиб, биринчидан ноқонуний яъни юзу кўз ювмай, оҳори оқ сочиққа баартиб артинмай овқат усти тиз чўкканлик бўлса, иккинчиси овқат олди мисвоқ олиш яъни тишу оғизни ғуборатдан кескин тозаламаслик, учинчиси тановул пайтинда бўлмағур олди – қочди кераксиз гаплардин сасу нидо чиқармаслик, тўртинчиси эса кенг дастурхон усти нозил қилинган бамазза ризқу рўз учун сарбаланд теградаги Поки Парвардигоронга ҳамду сано яъни шукрона
айтмоқликдир. Худди шу юқорида жон куйдирганча алоҳида урғу
бериб айтганларимнинг ақалли бирортаси тўла қатъий рисоладагидек бажарилмаса борми, ул олддаги ҳалол луқма яъни хушхўр таом ўз - ўзидан кутилмаганда ҳаром ризққа айланиб қолиши муқаррар.
Бу ўринда янам донишу дунё шарифу шарқ бухоролик хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг ажиб хушнудлик бирлан ўта содда ва равон қилиб айтганларидек кенг очиқ дастурхонга юзланиб батартиб ва билтартиб овқатланишдин олдинчи буни қаранг биргина қалбуқўл ва юзу кўз ювибгина эмас, керак бўлса обдон зийнатланмоқлик барака, ризқу тановулдан сўнг қайта покланмоқлик эса барҳақ Худога шукр ва шукроналик белгиси ва тимсоли экан.
Хўш, шундай экан биз аҳли мўминлар, ул ҳалолга бир умр чунонам кенг назарда бўлганлар, ул рўза - ю беш маҳал намозатга муккасидан кетганлар банагоҳ хиёл шошилгантоп тамоман зийнатланиш ҳамда покланишда бир мунча қусуру хатоликарга йўл қўймаяпмизми?! Уч маҳал овқат ва очиқ дастурхон олди билиб – билмай ношарий у ёки бу каби ўта бўлмағур нимарса ҳамда кимарсалардан керилибу берилиб, оғиз кўпиртириб гапирмаяпмизми?!
Афсуски, йўқ! Аксарият мўмину мусулмонлар буткул покибадан зийнатланмоқлик у ёқда турсин, ҳаттоки одатий ҳар кунлик қўл оёқ, юзу кўз ювиб ризқу рўз айламоқликни ҳам батартиб ўз ўрнига қўйишолмайди! У бемавруд таъзиями, у хатму ифторми, у кичик бир маъраками бормоққа шошилсак бир йўла таҳорат олиб эмас, аксинча зийнатланиб тоза ва оҳори кийим – кечак кийиб бормоғимиз даркор.
... Айнан мана шунинг баробаринда ҳар нега қодир Аллоҳ таоло ул муқаддас каломи Қуръону мажиднинг серназар “Тавба” сурасининг оламшумул ўта пурмаъно ва дурмаъно 108 - оятинда “... Унда покланишни чунонам хуш кўрадиганлар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар,” – деган умумбашарий сўзлар мавжуд. Шундай экан, биргина ушбу шарифу рамазон ойидагина эмас, аслида ҳар ўн икки ой давоминда биз дину ислом, дину диёнат тарғиботчилари ниҳоятда фаол, башқаларга ўрнак бўлмоғимиз лозим.
****
Покдамонлик – ҳа бу омонлик,
Ҳалол ризққа, эҳ нима етсин.
Сен мусулмон қилма ёмонлик –
Ул ҳаромат, қуриблар кетсин!
Навбаҳор тумани”Дул -дул” МФЙ отинойиси С.Юлдошева