Эй солиҳ дўст! Яратганнинг байтини зиёрат этмоқ сена насиб этмиш. Бунга шукур айла ва сидқу содиқлик, ҳиммат камарини белингга маҳкам боғла, Аллоҳга қуллик бандини бўйнингга олган қўл бўлсанг, зоҳиру-ботинингни уйғун эт.
Олам фазилатлари қалбида жилва қилса ҳам бандалигигнни унутма!
Кибр домидан ҳушёр бўл!
Ҳақ йўли шам бўлса, сен унга парвона бўл!
Зеро сен вафо тариқига муридсан, ҳақиқатингни тузат! Нафс илинжида сарсон югурувчилардан бўлмагинки, дилингдан иймон кетгай. Риёдан қочгин ва ботин ибодатини пеша қил. Бир мўминга тикан қадалса, қалбинг оғрисин. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам умматларидан бўлсанг, адолат мақомини чўққисига тур. Ўзгалар ҳақини ўзлаштирувчилардан бўлма. Билсанг ҳақ йўлида йурганларнинг матлаби висол, амали диёнат эрур. Жаҳоннинг асл ҳақиқати нур манбаида иажаллий этади. Бу нурдан баҳраманд саҳоват эгаларидир.
Бу нурдан солиҳ бандаларингга насиб эт ИншаАллоҳ!
Кармана туман бош отинойиси Ф.Мирзаева