ИСЛОМ ДИНИ - "ОДАМ САВДОСИ"ГА БАРҲАМ БЕРГАН ДИН!

29-06-2020, 20:39 admin Мақолалар 621

Одам савдоси – куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни сувистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатади.
Аллоҳ таоло ўзининг сўнгги дини Исломни юзага чиқарганда қулдорлик тузуми мавжуд бир воқеълик эди. Ислом дини инсонни ҳур яратилганлигини таъкидлаб, уни тугатиш чораларини кўрди. Қул озод қилишни савоб даражасига кўтарди, бунинг устига тез-тез такрорланувчи турли хил хато ва гуноҳ ишларнинг каффоратига қул озод қилишни буюрди. Масалан, қасамни бузиш, фарз рўзасини билиб туриб бузиш кабилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким бир мўмин қулни озод қилса, Аллоҳ таоло унинг ҳар бир аъзоси учун бунинг аъзоларини дўзахдан озод қилади”, деб марҳамат қилдилар. Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қул озод қилишнинг фазилатини баён қилдилар чунки бу амал билан дўзахдан қутилиш ва жаннатга кириш мумкин экан.
Бир қудсий ҳадисда марҳамат қилинади:
“Аллоҳ таоло: “Уч киши борки, Мен уларга қиёмат куни хусуматчиман. Менинг номимдан (аҳд) берадиган ва кейин хиёнат қиладиган киши. Ҳур кишини сотиб пулини ейдиган киши. Мардикор ёллаб, уни ишлатиб ва ҳаққини бермаган киши”, деди” (Имом Бухорий ривояти).
Бу ҳадисда Аллоҳ таоло қиёмат куни уч кишига раҳмат назари билан қарамаслиги ва улар билан хусумат қилиши баён қилинмоқда. Аллоҳ таоло ким билан хусумат қилса, албатта, уни енгади. Улар ичида ҳур кишини сотиб, уни ҳурликдан маҳрум қилиб, қулликка солган киши ҳам бор. Бу жуда катта гуноҳдир. Чунки бу ҳолатда инсон, одатда қилиши мумкин бўлган ишлардан ман этилиб, хорлик ҳолатига туширилади ва кўпинча фақат қорин тўйдириш учун ишлашга маҳкум қилинади. Ўткинчи мол-дунё учун ватандошларини, қишлоқдошларини ва ҳатто қариндошларини сотишдан қайтмаётган кишилар, юқоридаги ҳадислардаги маъноларни бир зум тафаккур қилсалар кифоя. Зеро, ҳалол касб қилиб, бойлик орттираётган, элга хизмат қилиб, дуо олаётган мардлар ҳам сон-саноқсиз.
Яна бир ҳадиси шарифда:
“Аллоҳ таоло қиёмат кунида уч кишига қарамайди. Ҳурни сотган киши, ўзини ўзи сотган киши ва мардикорнинг тери қотгандан кейин унинг ҳаққини бекор қилган кишини”, дейилади.
Одам савдосига қарши курашга қаратилган халқаро қонунчиликда ҳам, Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигида ҳам одам савдоси жабрдийдалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий реабилитацияси ва ҳимоясини таъминлаш белгилаб қўйилган.

Навоий шаҳар “Лочин” МФЙ отинойиси М.Ҳайитова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш