Фарзандларимиз никоҳ қуришга қай даражада тайёр?

17-10-2017, 07:01 admin Мақолалар 1 479

Янги қурилаётган ҳар-бир оиланинг мустаҳкамлиги, ундан соғлом авлод дунёга келиши, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш ва шу каби ҳаётий масалалар, ана шу илк қадам қизларнинг неча ёшда турмушга чиқиш билан бевосита боғлиқдир.
Муқаддас динимиз фақат инсон хаётининг рухий, маънавий камолатига эътибор берибгина қолмай, айни вақтида унинг жисмоний жихатларини ҳам қамраб олган. Уломолар рухий ва моддий ҳаётни худди, нарвоннинг икки зинапоясига ўхшатишади, яъни икки тараф баравар тенг булишига эътибор бермоқлик лозимлиги ўқтирилади. Инсоннинг эътиқоди кучли бўлиши билан бирга бадани, жисми ҳам чиниқган, хар қандай машаққатларга бардошли бўлмоғи лозим. Бу хусусида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалла ўз хадисларида: ”Бақувват мумин киши яхши ва Аллоҳ наздида заиф муминдан севимлироқдир” деганлар.
Хотин-қизларни болаларни комиллик сари етаклаш вазифаси тарихдан маълумки, аёл устозлар зиммасида бўлган. Имом Бухорий, Термизий, фалакиёт илми билимдони Мирзо Улуғбек, дунё тиббиётига устоз бўлган Абу Али ибн Синонинг улуғ олим бўлишларига маърифатли аёллар, Навоийдек шоирларни ҳам Мирзо Бобурдек ҳукумдорларни ҳам ана шундай оналар тарбия қилишган. Албатта, бундай шахслар камолати замирида аёл меҳнати ётади. Масалан, Хаким ат- Термизий кўп аёл муҳадислардан сабоқ олгани манбаларда келтирилган. Аммо Имом Ғаззолий ҳаёти ўрганилса, маърифатпарвар онанинг улкан хизмати кўзга ташланади.
Бугунги кунда бир нарсага ахамият беришимиз керак, қизларнинг балоғат ёши билан турмуш қуриш ёши бошқа-бошқа нарса экани ҳаётда ўз исботини топмоқда. Балоғатга етди дегани турмуш қуришга тайёр дегани эмас. Никоҳ ва оила масаласига ота-оналар хам доимо катта ахамият беришлари лозим. Ёш оилалар ўртасида содир бўлаётган ажралишларга айнан қизларнинг ёшлиги, рўзғордаги тажрибасизлиги, айнан ҳаётига хали тайёр эмаслиги ва уқувсизлиги ҳам сабаб бўлаётир.
Донишмандлар бундай дийишади: Эр билан хотин оилани икки хожаси, хонадоннинг зийнатидир. Эр ва хотиннинг биргаликдаги садоқат, ишонч, мухаббат ва ёрдам қилмоқликдир. Эр баъзида хотининг ноўрин ишини билса унга мулойимлик билан насиҳат қилиши, хотин ҳам эрининг касбида ялқовлигини сезса, уни тўғри йулга солиб, тасалли берсин ғайрат бағишласин.
Ислом шариатида хотин-қизларнинг хам илм-маърифатли бўлишларига, хаётларида зарур бўлган маълумотларни эгаллашларига чақирувчи кўплаб хадислар бор. Қолаверса, барча замонларда ҳам илмли, хунарли маърифатли аёлгина комил инсонни тарбиялай олади.

“Шомурод ота” жомеъ масжиди имом хатиби: М Мамадиёров 


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш