Ғунча очилмасдан сўнмасин

26-09-2019, 09:24 admin Мақолалар 725

Ёшлик-инсон ҳаётининг муаттар гулларга бурканган бир палласи. Инсон умрининг мана шу лаҳзаларини зое кетказмаслиги даркор. Оила бир боғ, ота-она боғбон, фарзандлари мана шу боғнинг ниҳолларидир. Боғбон ниҳолни парвариш этганидек, ота-она ҳам фарзандлар тарбиясида йиллар мобайнида маъсулиятни унутмай, улар вояга етганда, ўрни келганда ўғил бўлса, уйлантириб, қиз бўлса, муносиб жойга узатиш қайғусида бўлишлари лозим. Боғбон жазирама иссиқда ниҳолни бир ердан иккинчи ерга кўчирмайди, сабабики ниҳол тутмасдан қурийди, кеч куз, эрта баҳорда боғбон ишининг сермаҳсуллиги бор. Ота-она ҳам мана шу ҳақиқатга суяниб, фарзандлари оила қуришга тайёр бўлганда, камолот ёшига етганда, қилган саъйи-ҳаракатлари, фарзандлари бахту-саодатига сабаб бўлади. Аммо бугунги ҳаётимизда аксарият ота-оналар, бойлик илинжида, мансаб илинжида ёки шошқалоқлик қилиб фарзандлари ҳали оилага тайёр бўлмасдан, фарзандларини уйлантириб, узтиб юбораётганлари ёшларни умр ғунчасини хазон этиб, оилавий ажримларга сабаб бўлаяпти. Бундай ҳолатлар айниқса қизлар ўртасида ҳали коллеж ўқиётган пайтда ота-онанинг мажбурлаши билан тумушга чиқиб, бахтсиз бўлиб қайтишларига олиб бораяпти. Ҳеч бир ҳолатда ота-она қизини мажбурлаб турмушга бермайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қизларни мажбурламанглар. Зеро, улар сеп-сидирғалари тайёрланган мунисалардир”-деганлар.
Ушбу ҳадис шарҳида, қизларни ёш ҳолатида, уларга ёқмаган кишиларга мажбурламанглар. Чунки улар турмушга тайёрлаланаётган, оила ҳаётига ўрганаётган, муниса ҳолда, нозик табиатли бўладилар. Яхши ниятлари, олам-олам орзулари бўлади. Мана шу ўринда мажбурлаш, қўпол муомила, қаттиқлик яхшилик олиб келмайди.
Шариатимизда барча инсоний ҳақлар қаторида, қизларга умр йўлдошини ўз эрки ва истаги билан танлаш ҳаққи берилган. Мана шу ҳақни унутган, исломий ҳукмлардан бехабар кишилар, Аллоҳдан қизларга берилган ҳақни паймол қилиб, мажбурлаб, розилигини сўрамай, норози бўлсалар, уриб-сўкиб эрга бераётганлари ачинарлидир. Жамиятимизда бугун ота-оналар айби туфайли ёшлар ўртасида эрта турмуш қуриш ҳолатлари, уларнинг бахтига зомин бўлмоқда. Ота-оналар наҳот фарзандларига шундай бахни раво кўрсалар, кўра-била туриб уларнинг умр ғунчаси сўнишига сабаб бўлсалар, буни қандай тушунмоқ лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умрлари сўнгида, охирги маърузаларида “Эй! Одамлар бирор ишни бўлиши кечикса, нега бўлмаяпти деб шошилманглар! Бандани шошилишига қараб, худо шошилмайди”-деганлар.
Ҳар бир ишнинг вақти-соати бор. Ота-она мана шу нарсада, “Ҳозир сўраб келганга қизимни бермасам, қолиб кетади”- деган ўйда бўлмасин, шошилмасин. Зеро ҳар бир иш фарзандлар бахти Аллоҳнинг измида. Яратганнинг ўзи ота-оналарни фарзандлар тарбиясида маъсулиятли бўлмоқликларини, фарзандларини бахтли-саодатли бўлмоқликларини насиб айласин!

“Қизбиби” жоме масжиди имом-хатиби Жаҳонов Ҳ.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш