Карантин қачонгача давом этади?

24-03-2020, 10:46 admin Мақолалар 809

Кўпчиликда “Карантин қачонгача давом этади?” “Қачон ҳаёт нормал тарзга қайтади?” - деган саволлар пайдо бўлиши аниқ.

Мен бу соҳани жуда яхши тушунган саудиялик мутахассис билан гаплашгандим, ундан олган маълумотларим хулосаси қуйидагилар.

Ушбу карантинни тушуниш учун касаллик ва эпидемия табиатини билишимиз керак. Бу касаллик томчилар орқали одамдан одамга юқади. 14 кунлик инкубация муддати бор (ёки кўпроқ, қуйида учрайдиган барча 14 кунлар шунга кўра ўзгартирилади.)

Демак, бугун Саудияда касаллиги аниқланган 56 одам кеча ёки илк симптомлари пайдо бўлгандан узоғи билан тахминан 14 кун олдин уни юқтириб олган бўлиши мумкин. Қолаверса, у мана шу 14 кун орасида бошқаларга ҳам юқтириб юрган бўлиши мумкин. Демак, биз касалликдан тахминан 14 кун орқадамиз. Карантиндан мақсад унга етиб олиш.

Шунга биноан, ушбу касалликка қарши карантин 3 босқичдан иборат бўлади:

1. Тозалаш

2. Ишонч хосил қилиш.

3. Фильтрлаш.

1. Тозалаш. Бу босқичдан мақсад барча касалларни аниқлаб, изолация қилиш.

Бунинг учун давлат турли тақиқлар ўрнатади. Масалан, тўйлар, ошхоналар, турли тадбирлар уйлари, ресторанлар, масжидларни вақтинча ёпиш билан тўпланишни тақиқлаш. Жамоат транспортларини тўхтатиш.

Бу каби тақиқлар натижасида касаллик юқиши пасайиб, янги юқиш ҳолатлари 0 га етиши керак.

Инкубация даврини инобатга олиб, бу тақиқлар 14 кун ёки ундан кўпроқ давом этади. Агар шу давр мобайнида янги ҳолатлар сони ўсаверса, ўзгармай турса ёки жуда секинлик билан камайса, тақиқлар кучайтирилади. Масалан, Иордания ва Тунис 24 соатли фавқулодда ҳолат (curfew) эълон қилди, ҳеч ким сабабсиз уйдан чиқолмайди. Саудия ҳозирча 19:00 дан 6:00 гача фавқулодда ҳолат эълон қилди. Барчасининг мақсади мана шу 0 (ноль) янги ҳолатлар даражасига эришиш.

Агар шу натижага эришсак, 2- босқич бошланади.

2. Ишонч хосил қилиш.

Бу босқичдан мақсад янги ҳолатларни 14 кун ёки кўпроқ 0 ҳолатда ушлаб туриш. Агар 14 кун (бу 30 кунгача бўлиши мумкин) янги ҳолатлар 0 бўлса, энди аниқ биламизки, шаҳар - жамиятимиз касалликдан қутулди.

Энди янги ҳолатлар ичкаридан пайдо бўлмайди. Шу билан давлат коронавирусдан тозаланган деб эълон қилинади ва 3- босқич бошланади.

3. Фильтрлаш босқичи. Бу босқичдан мақсад ташқаридан вирус келмаслигини кафолатлаш. Бу учун дунё давлатлар икки турга ажратилади: вирусдан тозаланган ва вирусдан тозаланмаган.

А. Вирусдан тозаланган давлатлар. Бу давлатлар резидентлари (фуқаролари эмас, унда яшовчилар) учун виза олиш ёки визасиз кириш осонлаштирилади. Агар улардан кириб келмоқчи бўлганлар бўлса, тест топшириб, негативлиги аниқланса, муайян вақт ўтгач, кириб келаверади. Ягона шарти улар тўғри рейс билан ёки вирусдан тозаланган давлатлар орқали кириб келадилар.

Б. Вирусдан тозалангани аниқ бўлмаган давлатлар. Буларнинг резидентлари зарурат бўлмаса, кириб келмайдилар. Зарурат бўлса, келгудек бўлсалар, изолация қилиниб, карантинда сақланадилар.

Шундай қилиб вирусга қарши кураш то унга қарши вакцина топилиб, барса учун етарли миқдорда ишлаб чиқарилмагунча, шундай тартибда давом этади.

Хулоса шуки, Тозалаш босқичида тақиқлар қанчалик кучли бўлса ва одамлар қоидаларга амал қилсалар, 0 га эришиш шунча осон бўлади ва карантин тезроқ тугайди.

Идеал ҳолатда биринчи ва иккинчи босқич 3 ҳафтадан 6 ҳафтада муваффақиятли ўтилади ва май ойи ўрталаригача ички карантин бекор қилинади. Фақат фильтрлаш қолади.
Шу ерда унинг гаплари мазмунининг баёни тугади.

Суҳбат мен учун фойдали бўлди, шунга сиз билан ҳам баҳам кўрай дедим. Ўзбекистонда ҳам ҳолат шунга жуда яқин. Барчамиз бу ишда биргаликда ҳаракат қилсак, тез орада масжидларга ва умуман олдинги кундалик ҳаётимизга қайтсак бўларкан. Қолаверса, юртимиз бундан тезроқ тозаланса, Саудия ва бошқа давлатларга ҳам саёҳат олдинги ҳолатга қайтиши мумкин.

Аллоҳ осон қилсин!

Маҳмуд Усмон
Манба: https://azon.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш