



Коронавирус пандемияси юртимизни ҳам четлаб ўтмаганидан ҳамманинг хабари бор. Бу ўткир ва тез юқувчи - тарқалувчи вирус бўлиб, асоратлари турли даражадаги зарарланишларни келтириб чиқаради. Бу вирус бутун дунё бўйлаб 160да кўпроқ мамлакатларда тарқалган бўлиб, ушбу вирусга нисбатан ёппасига кескин чоралар кўрилмоқда. Хусусан мамлакатимизда фаолият олиб бораётган диний соҳа вакиллари ҳам саҳиҳ ҳадис ва Куръони каримда келган шифо оятларини кўплаб ўқилишини, кўпроқ дуо қилиш лозимлигини ижтимоий тармоқ ва ТВларда мунтазам бериб борилаётган маърузаларида таъкидлаб айтмоқдалар.



Юртимиз бўйлаб соҳа вакиллари томонидан ўз масжидлари ва ҳолислар билан биргаликда кўплаб қурбонликлар ҳамда эхсонларни ҳар доимгидан ҳам кўпроқ қилмоқдалар. Бошқа вилоятларда бўлгани каби Навоий вилоятидаги баржа жоме масжидлари имом хатиблари ҳам жами 32та қўй, 4та қорамол сўйиб, гўштини бева бечоралар, меҳрибонлик уйлари, ногиронлиги бўлганлар, кам таъминланган оилаларга тарқатилиб, уларнинг дуолари олинди. Ушбу эҳсонлар ўтган муборак жумъа кунида амалга оширилган бўлиб, ушбу кунда бутун навоийликлар ЎМИ вакиллиги томонидан тавсия қилинган дуоларни минглаб маротаба ўқидилар.





Иншааллоҳ чин ихлос билан қилинган ушбу хайр-у дуо ва эҳсонлар ҳурматидан мазкур вирусли пандемиясини Аллох таоло устимиздан кўтаради, беморларимизга комил шифолар беради.
ЎМИ Навоий вакиллиги 20.03.2020 Жумъа куни