ҲАМЖИҲАТЛИК ВА ОФИЯТ

7-05-2020, 13:44 admin Мақолалар 688

Бугунги жамиятимиз хар звмонгидан кура янадакучли бирлик ва хамжихатликка мухтождир. Хатто хаётимизнинг бундан кейин ги, хозирги синовли кунлардан утиб хотиржам хаётга эришишимиз хам бирлик ва хамжихатлигимизга богликдир.
Шубхасиз бирлик, хамжихатликни таъминлашда хаммага жамиятдаги урни, мавкеъ ва маслагига кура бир жавобгарлик (маъсулият)тушади.
Коронавирус қисқа муддат ичида бутун дунёни ларзага солиб, жонажон юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Бу касаллик билан туну-кун курашиб захмат чекиб турилган бир пайтда қўшни вилоят Бухорода тўфон ва Сирдарё (Сардоба) фожиаси содир булди.
Бу воқеалар офият (соғ-саломатлик) ва тинчлик ҳотиржамлик бебаҳо неъмат эканлигини янада англаб етишимизга сабаб бўлмоқда. Офият қанчалик буюк неъмат экани бизга қуйидаги ривоятда мисол бўла олади.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши Набий соллаллоху алайхи ва саллам ҳузурларига келиб: - Ё Расулуллоҳ, энг зўр дуо қайси? – деб сўради.
У зот: - Парвардигорингдан дунё ва охиратдаги афв ва офият (соғ- саломатлик)ни сўра! – дедилар.
Ҳалиги одам келиб яна: - Ё Расулуллоҳ, энг яхши дуо қайси ? – деб савол берди.
Пайгамбар алайҳиссалом яна: - Парвардигорингдан дунё ва охиратдаги афв ва офиятни сўра! – деб такрорладилар.
Ўша одам учинчи сафар ҳам келиб: - Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари ! Энг афзал дуо қайси? Менга ўргатинг, - деб сўраганида, Набий алайҳиссалом: - Парвардигорингдан дунё ва охиратдаги афв ва офиятни сўра! Агар сенга бу иккиси берилса, сўзсиз нажот топибсан! – дея таъкидладилар.
Коронавирус пандемияси билан курашиб юртдошларимизнинг соғлиги ҳақида ғам чекиб меҳнат қилаётган Юртбошимиздан тортиб барча шифокорлар, ҳарбийлар ва бошқа турли соҳа вакилларидан Аллоҳ рози бўлсин.
Сардоба фожиаси эса бизга халқимизнинг офат қаршисида бемисл даражада ҳамжиҳат эканини кўрсатмоқда.
Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудидан Сирдарё (Сардоба) га техникалар ва минглаб тонна инсонпарварлик ёрдами оқиб келмоқда. Офат оқибатларини бартараф этиш Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигига бошланиб кетган.
Бор будидан айрилган фуаролар уй-жой, кийим-кечак, кўрпа-тўшак ва озиқ-овқат билан таъминланмокда. Шу ўринда бир ҳадиси шарифни айтиб ўтишни лозим топдим.
Абу Мусо Ашъарийдан (розияллоху анху)дан ривоят қилинади. Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) бундай деб марҳамат қилганлар : “Мўмин мўмин учун бир-бирини ушлаб турадиган бино кабидир!”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон умматини яхлит бир бинога ўхшатганлар. Яъни, девордаги ғиштлар бири бошқасини ушлаб, киришиб бораверса, иморат мустаҳкам бўлганидек, мусулмонлар ҳам бир-бири билан жипслашса, жамият мустаҳкам бўлиб бораверади.
Бу синовларда жипслашиб, ҳамжиҳатлик билан курашаётган халқимизни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тинчлик ҳотиржамлик ва саломатлик (офият) билан ярлақасин !

Зарафшон шахар отинойиси М.Мелиева

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш