Маълумки, ҳозирги кунда барчамизни бирдек ҳайратга ва хавфга солиб турган бир ҳолат борки, у дўст-у душманни бирлаштира олди у COVID - 19 пандемиясидир. Дарҳақиқат, у аниқланган биринчи кундан бошлаб юзлаб-минглаб инсонлар ҳалок бўлишди, миллионлаб аҳоли ундан азият чекмоқда. Унинг нафаси етиб бормаган давлат қолмади ҳисоб...
Бугун ҳар биримизни уйимизга "қамаб", ўз севган ишларимиздан, чеклаб олиб ўтирган - Коронавируси туфайли хатто масжидларимиз эшиклари ҳам биз учун берк. Қалбимиздан кечириб, қўлларимизни мана шу байтларнинг ёлғиз Эгаси бўлган, буюк Арш Соҳибига очиб, ёлбориб сўраймиз: " Эй Роббимиз! Қайси гуноҳларимиз сабабидан биз учун масжидларинг эшигини беркитган бўлсанг, бизни кечир, мағфират қил, албатта, Сен ўта мағфиратли Зотсан! Қалбларимиз билан Сенга талпиндик, мана шу қалбларимизга қўрқинч солиб турган офатингни тез орада устимиздан ол! Биз ожиз қолдик. Сен бизга Буюклигинг қадар офият, саломатлик, бер! Бизни беморларимизга шифо, қалбларимизга таскин, бер! Юртимизда бу балодан паноҳ бер! Бутун инсониятга раҳм қил!"
Ҳақиқий омонлик Аллоҳга юзланиб, "Эй Роббим!" деганида, Аллоҳ унга ижобат қилиб, "лаббай, эй бандам", дейишидир.
Аллоҳим, бизни гўзал қайтишлик билан Ўзингга қайтар, ғам-ташвишлардан саломат ва ютуққа эришган ҳолда чиқар ва лутфу марҳаматингда биз учун оят-аломат қил!
Навоий вилояти Кармана тумани "Жалоир" жоме масжиди имом-хатиби А.Ҳакимов