Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин вассолати вассаламу аъла хойри холқи Муҳаммадин ва аъла алиҳи ва асҳоби ажмаъин.
Бугунги кунда бутун ер юзини ларзага солиб турган “Коронавирус пандемияси” бизнинг жонажон Ўзбекистонимизни ҳам четлаб ўтмади. Албатта, Аллоҳ таоло ўз бандаларига жуда меҳрибон ва раҳмли зотди. Бу Аллоҳнинг бизга берган синови. Аллоҳ таоло ўта ҳикматли Зот. Агар бандасининг молига, жонига ёки соғлигига бирор синов берилса, банда берилган синовга сабр қилса, унинг орқасидан унга иккита яхшилик ато қиламан, деган ваъдаси бор. Бу синов фақат бизга эмас, дастлаб пайғамбарларга ҳам берилган, улар барча синовларга чиройли сабр қилиб, Аллоҳдан нажот сўраб дуо қилганларидан кейин, уларга пайғамбарлик даражаси берилган. Ҳозир бизга бу камгина синов берилиб, имтиҳон даврида турибмиз. Ваҳима қилмасдан, таҳликага тушмасдан, бўлар бўлмас гапларни тарқатмасдан, истиғфор айтиб, Яратгандан офият ва мағфират сўрайлик.
Набий с.а.в. “Қайси бир банда вабо воқеъ бўлганда, ўз юртида сабр қилиб, унинг тақдирига биткандан бошқа нарса бўлмасликка ишониб турса, албатта унга шаҳидлик мақоми берилур” деганлар.
Бу ҳозирги замон истилоҳи билан айтганда, тиббий сақланиш чораси (карантин) дегани. “Агар бирор ерда вабо тарқалганини эшитсангиз, у ерга борманглар, дедилар. Ўша ерга борсангиз касаллика чалиниш эҳтимоли бор. Агар у сиз турган ерга воқеъ бўлса, у ердан қочиб чиқмангиз. Чунки, сизнинг у ердан қочиб чиқишингиз мазкур ҳасталикни бошқа ерларга тарқалиб кетишига сабаб бўлади”. Бу эса ислом дини томонидан таъсис этилган тиббий сақланиш чорасидир. Ушбу сўзлар 1500 йил аввал айтилган бўлиб, шундай оғир пайтда бу касалликдан фориғ бўлишимиз учун ўзини ва ўзгаларни қандай асраш керак? Албатта бизнинг улуғ аждодларимиз ислом динига қанчалик ҳисса қўшганликлари таърифига сўз ожиз.
Имом Термизий ўзининг сунан асарларида бир ҳадис келтиради. Уқба ибн Амир розияллоҳу анҳу пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг ёнларида ўтирган эдилар. Кунлардан бир кун савол бера бошладилар. Савол шундан иборат эдики, “Ё Расулуллоҳ, нажот охиратдан нимада?” Саҳобаларнинг одатлари ҳар доим дунёи охиратда саодат топиш учун доим савол сўрар эдилар. “Биз ташвишга, мусибатга йўлиқиб қолмайлик. Башарти нажот йўли бўлса, бизга кўрсатинг, дедилар”. Пайғамбаримиз расули акрам с.а.в.: “Биринчи, тилингни тий, дедилар. Иккинчи, уйингни лозим тут ва учинчиси хатоларингга йиғла, дедилар”. Қаранг, ушбу ҳадис бугунги кунимизга қай даражада мос келмоқди. Демак, нажот йўли кўча кўйда фитналардан, иллатлардан, балолардан, офатлардан, ноқўлай вазиятлардан сақланишдир.
“Бирингчи, тилингни тий” деганлари инсонга берилган неъматлардан бири тил бўлса, уни ўз ўрнига ишлата билишлик алоҳида бир қобилият. Мана шу коронавирус пандемияси бизнинг диёрмизга кириб келганда ваҳима, саросима ва таҳликага тушиб ўзи кўрмаган, қўлоғи эшитмаган сўзларни тарқатиш натижасида бамисоли юртга вабо эмас, очарчилик кириб келгандек ҳолат юзага келди.
“Иккинчи, уйингни лозим тут.” Худди шу балолардан омонда бўлишликнинг энг асосий манбаи хонадонингни лозим тут, яъни уйда ўтир.
Мана бугун юртбошимиз бошчилигида барча мутасаддилар, тиббиёт мутахассислари “Уйда қолинг! Омонда бўласиз! Кўпчилик билан мулоқат қилишдан сақланасиз! Ўзингизни, оила аъзоларингизни, яқинларингизни ва жамиятни асрайсиз! Нажот йўли мана шунда!” деб таъкидламоқдалар.
“Учинчиси, ва хатоларингга йиғла!” Азиз биродарлар ва юртдошлар! Бу синовлар бизга бежиз берилмади. Баъзилар ўз ҳаддини билмади, тирик етимлар кўпайди, турли жиноятлар ва бузғунчиликлар ошди. Биз қаёққа қараб кетдик, ахир. Худонинг олдида ҳар бир амалимиз учун жавоб берамиз. Худодан қўрқайлик, гуноҳларимизга йиғлайлик!
Яқинлашиб келаётган Рамазон ойи барчамизга муборак ва хайрли бўлсин! Унда қиладиган ибодатларимиз ва дуоларимизни қабул айласин! Бу балоларни барча юртлардан ва бизнинг жонажон диёримиздан ҳам ўз фазли қудрати билан кўтарсин. Барча беморларга шифои комил берсин! Ҳаммамиз бир тану жон бўлсак, бу касалликларни тезда енгамиз!
Зарафшон шаҳар бош отинойиси Л. Мутахарова