Юртимизга яна ўн бир ойнинг султони қутлуғ Рамазон келди. Бу муҳташам ой ўзининг хайру- баракаси, саҳовати, мўл- кўл эҳсонлари билан эшикларимизни қоқди. Саҳарларида барокату, шому тунларда бошимиздан раҳмат- мағфират ёғиладиган Р А М А З О Н...
Рўзанинг моддий- маънавий фойдалари кўп. Лекин биз илоҳий амр бўлгани учун рўза тутамиз. Ажр савобдан умидвормиз. Энг улуғ ва барокатли ой соя солиб келди. У ойда бир кеча борки, у кеча минг бир ойдан афзалдир. Аллоҳ таоло у ойда рўза тутишни фарз, кечасида намоз ўкишни нафл қилган. У ойда кимда- ким бирор бир нафл амал қилса, бошқа ойда фарз амалини адо қилган билан тенг бўлади, кимда- ким бирор- бир нафл амал қилса, бошқа ойда фарз амалини адо қилган билан тенг бўлади, кимда- ким у ойда бирорта фарз амалини адо этса,бошқа ойда етмишта фарз амалини адо қилган билан тенг. У сабр ойи, кечиримли ойи. Сабрнинг мукофоти эса жаннатдир. Уой хайр- эҳсон улашилади. У ойда мўминнинг ризқи зиёда бўлади. Кимки ойда бирорта рўзадорга ифторлик қилиб берса, унинг гуноҳлари кечирилади ва дўзахдан озод булади. Ҳозирги мана шу карона вирус офат- ўлат тарқалган вақтда қўлимиздан келугунча хайр-саҳоватли бўлиб, ижтимоий муҳтож оилаларга ифторлик учун озиқ- овқатлар ҳадя қилсак, гуноҳлари кечирилади. Эҳсон қилган инсонга ҳам рўзадорга ҳеч қанча кам бўлмаган савоб берилади.
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло бу савобни рўзадорга бир қултум сут ёки битта хурмо ё бўлмаса бир хўплам сув билан ифторлик қилиб берган кишига ҳам беради. Кимки рўзадорни тўйдирса, Аллоҳ таоло Қиёматда унга Кавсар ҳовузидан бир қултум сув ичиради, натижада у жаннатга киргунча чанқамайди.
Рамазоннинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод қилиш ойидир. Кимки у ойда ходимлари оғирини енгил қилса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради ҳамда дўзахдан озод қилади", дедилар.
Бу ойда ғийбатдан, бировга қаттиқ гапиришдан, бефойда сўздан, ғазабдан ўзимизни тиямиз. Пандамия вирус карантин қоидаларига амал қилса "уйда қолиб ибодат билан машғул бўлишимиз керак. Бундай пайтларда Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган жумлаларни такрорлаймиз: "Мен рўзадорман,"фазилатли ой кўз очиб- юмгунча ўтиб кетади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: Рўзадор учун икки қувонч бор: ифтор қилгандаги бир қувонч, Парвардигорига йулиққанда бир қувонч"( Имом Муслим ривояти) ... Хуш келдинг! Аввали Раҳмат ўртаси мағфират, охири жаҳаннамдан қутилиш ойи, муборак Рамазон! ...
Кармана тумани бош отинойиси Мирзаева Фазила