Муборак Рамазон ойи

3-05-2020, 10:22 admin Мақолалар 787

Бизларга Ражаб ва Шабон ойларини барокатли қилиб Рамазонга соғ-саломат етказган Аллоҳ таолога беҳисоб шукурлар ва ҳамду - санолар бўлсин . Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва барча пайғамбарларимизга дуруду-саломлар бўлсин.
Ойларни султони муборак Рамазон ойи кириб келди. Дуоларимиз ижобат бўлиши учун осмонни барча эшиклари очилди. Жаҳаннам эшиклари ёпилди. Инсоният душмани бўлган шайтонлар кишанланди. Шайтонларни дўст тутиб адашиб юрган баъзи кимсалар ҳам ғафлат уйқусидан уйғониб саҳар туриб рўзани ният қилдилар. Рамазонни 1 ўн кунлиги раҳмат, 2 ўн кунлиги мағфират, охирги ўн кунлиги дўзахдан нажотдир. Таровеҳ намозлари Рамазон ойини асалдек тотли кавсар сувидек тоза, шифобахш неъматики, таърифлашга сўз ожиз. Тунлари қиём туриш билан мўминлар дўзахдан ҳимояланиб, жаннатгга йўл топадилар. Бу ой барака ва саҳоват ойидир. Аллоҳ бу ойда нафл ибодат бажарганга - фарз ибодат бажарганни, фарз ибодат бажарганга эса етмиш фарз ибодат ажрини, савобини беради. Ибодатларни мукаммал адо этиб, саловат, истиғфор, зикрларни купайтирган мўминлар, икки дунёда ҳам яхшиликка, саодатга эришадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир нарсага закот белгиланган, одам жасадини закоти рўза тутиб беришдир", ва "Жаннатда" "Райён" номли бир эшик бўлиб, ундан рўзани канда қилмай тутганларгина киради" - деганлар. Рамазон арабча- "рамзо" сўзидан олинган, маьноси - ёмғирдир . Ёмғир ер юзи ғуборини ювганидек, Рамазон рўзаси бандаларни гуноҳларини ювиб, қалбларини поклайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам; Аллоҳ таоло Рамазон ойи рўзасини фарз қилди. Мен унинг кечаларида ибодат қилишни суннат қилдим. Рамазон рўзасини тутиб, кечаларида қоим бўлган одам, онадан туғилгани каби гуноҳлардан фориғ бўлади" - деганлар. Рўза Раббимизни буйруғи. Биз ҳеч қандай моддий ёки жисмоний фойдани кўзламасдан Аллоҳни розилиги учун адо этмоғимиз лозим.
Аллоҳ айтади; "Бандаларимни намоз ўқишлари, хайр эҳсон қилишлари, закот беришлари ўзлари учун, тутадиган рўзалари эса Мен учундир. Бинобарин, унинг мукофотини Ўзим бераман". Барча ибодатлар каби рўза инсонни руҳан ҳам жисмонан юксалтиради, чиниқтиради. Яъни ахлоқ гўзаллашади, қалб юмшайди, зеҳн, хотира яхшиланади, тана аъзолари тозаланиб, вужуд саломатлашади. Шайтонни заифлаштириб, дуолар ижобатини тезлаштиради. Неъматлар қадрига етадиган - саҳоватли бўлади. Рамазон ойи мўминларни ризқини оширадиган барака, яхшилик ва мурувват ойидир. Инсонлар меҳр - оқибат, силлаи - раҳмни кучайтирадилар. Мўминлар бир-биридан узоқлашса меҳр бермаса, силлаи - раҳм қилмаса, муҳтожга ёрдам бермаса ўзи билан ўзи овора бўлса, жамият биноси емирилади, қулайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам " Имон аҳли бир тан, бир жон" ва " Садақанинг афзали Рамазон ойида берилганидир" - деганлар. "Суйган нарсаларингиздан эхсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта Аллоҳ, уни билувчидир (Оли имрон 92 оят). Барча мусулмон кишилар марҳаматларини аямасдан мурувват кўрсатиб хайру-эҳсонни меҳрибончиликни бошлаб юбордилар . Бундай саҳоватпешалардан Аллоҳ, рози бўлсин.
Бу ойда минг ойдан хайрлирок Қадр кечаси бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул Қадрни иймон билан савоб талабида бедор ўтказган инсоннинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади" - деганлар. " Лайлатул Қадр "-маъноси белгилаш кечаси деганидир. Йил давомида топадиган ризқимиз, қиладиган амалларимиз, тақдиримиз белгиланадиган кечадир. "Унга ( рўзага) тоқат қила олмайдиганлар зиммасида бир мискин таомича фидя бордир " Бақара 184 . оят
Бир кунлик рўзани фидяси мискинни бир кунлик саҳарлик ва ифторликдаги таоми ҳисобланади.

Навоий Шаҳар Дўстлик МФЙ отинойиси Ш. Сувонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш