Неч-неча мамлакатларни ҳам анчайин чарчатиб, бутун дунё аҳолисига хавф солиб турган - Коронавируси ўзининг янги қурбонларини излашда ва уларни маҳв этиб турган бир пайтда биз бутун халқимиз билан, динимиз-ирқимиз, миллатимиз, эгаллаб турган лавозимимиздан қатъий назар бугун барчамиз бир бўлиб курашмоқдамиз.
Бугун бизда якдиллик бор! Баҳамжиҳатлик бор! Роббимиздан эса биргина тилагимиз ушбу вабони бошимиздан кўтарсин, бутун дунёга саломатлик берсин!
Бизни гуноҳларимиздан ўтсин, бизни мағфират қилсин ва Ўзидан Ўзга мағфиратли Зот йўқ! Дуоларимизни тез фурсатларда ижобат қилсин. Дуоларимиз қабул бўлишида қайсидир гуноҳимиз ёки амалимиз ҳалал бераётган бўлса, улардан бизни тўсиб қўйсин. Буюк Роббимизнинг гўзал 99 исми билан ёлбориб сўраймиз, ушбу офатни тез кунларда олсин устимиздан, ерларимизга, осмонимизга аввалгидек софликни, саломатликни қайтарсин!
Биз кучсизмиз! Аллоҳ Қодир, Акбар Зот! Биз фақирмиз бутун борлиқ, оламлар эса Унинг измидадир, У Маликдир! Биз мағфиратга зор гуноҳкорлармиз, Буюк Арш Соҳиби гуноҳ ва камчиликлардан бенуқсондир, покдир! Эй Роббимиз сўрамасак ғазаб қилиб, сўрасак рози бўласан, Эй Роббимиз Сен бандаларингни севинтиришни севасан! Биз Сенга барча гуноҳларимиз билан юзландик, Сен бизга мағфиратинг билан пешвоз чиқ! Биз Сенга илтижо қилдик, кафтларимизни очиб дуо қилдик, Сен дуоларимизни қабул эт! Биздан бу офатингни олгин, зеро офиятингга муштоқмиз. Биздан бу ёмонликларни - вирусни кетказгин, бизга саломатлик бериб севинтиргин, қалбларимиз шодлансин!
Амин, Я Роббил Аламийн!
Навоий вилояти бош имом-хатиби Т.Рўзиев