Ҳиндистоннинг Тамилнад штатидаги бир қишлоқнинг юзлаб аҳолиси ижтимоий адолатсизликларга жавобан ҳиндуийликдан воз кечди ва исломни қабул қилди.
Коимбатур шаҳри яқинидаги қишлоқда яшовчи, қуйи каста бўлмиш далитга мансуб 3000 кишининг нияти мусулмончиликка ўтиш. Улардан 430 нафари январь ойида шаҳодат калимаси айтди, қолганлари ҳам тез орада худди шундай йўл тутади.
Далитларнинг ислом динини оммавий равишда қабул қилишига яқинда кучли ёмғир ёғиши туфайли деворнинг қулаши ва оқибатда бир неча кишининг ўлиши сабаб бўлган. Полициянинг бефарқлиги ва маҳаллий ҳокимиятнинг девори қулаган уй эгасига қарши чора кўришни истамаслиги далитларнинг сабр косасини тошириб юборди.
“Кастачиликдаги адолатсизлик ва бизларга нисбатан паст назар туфайли исломни қабул қилдик. Биз ҳатто давлат автобусида бошқа одамлар билан бирга ўтира олмаймиз”, – дейди собиқ далит, аввалги исми Маркс бўлган Муҳаммад.
“Бизникилардан 17 киши вафот этганида, бирорта ҳинд бизни қўллаб-қувватламади. Фақатгина мусулмон биродарларимиз биз томонда бўлиб, норозилик билдиришди”, – дейди Абдуллоҳ (аввалги исми – Саратх Кумар).
Манба: Azon.uz[b][/b]