Жорий йилнинг 16 апрел куни муҳтарам юртбошимизнинг диний-маърифий соҳани ривожлантириш тўғрисидаги фармони нафақат биз диний соҳа ходимларини, балки диёримизда истиқомат қилаётган барча мўмин-мусулмонларни қалбига сурур ва қувонч олиб келди.
Хусусан ушбу фармонни 7-бандида “Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳияти, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган,ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ ватандошларимизнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган,ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахасисларни тайёрлаш ҳамда ҳадислардаги эзгу умуминсоний ғояларни халқимиз,айниқса, ёш авлодга етгазиш Ҳадис илми мактабининг асосий вазифалари этиб белгилангани инобатга олинсин”. деган жумлалар бор.
Ҳақиқатдан ҳам бизнинг жонажон заминимиздан илмнинг барча соҳаларида бутун дунёга устозлик қилган буюк алломалар етишиб чиқган. Биз авлодлар аждодларимизга муносиб ва уларни йўлларини давом эттирадиган фарзандлар бўлмоғимиз лозимдир.
Биз аждодларимизни жон дилдан севамиз,уларни қолдирган асарлари, бой меросларини кўзимизга тўтиё қиламиз ва биз шундай улуғ зотларни авлоди эканимиздан ғурурланамиз.
Лекин бу ғурурланишни ўзи кифоя қилмайди ва фақат ғурурланиш билан мақсадга ҳам етиб бўлмайди. Ҳозирги кунда муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан очилган Ислом цивилизасияси маркази,Ислом академияси,Мир Араб олий мадрасаси Имиом Бухорий ва Термизий хақаро илмий-тадқиқот марказлари аждодларимизни бой илмий-тарихий меросини ўрганиб ва уни тарғиб қилишга хизмат қилади.
Ҳозирги кунда мусулмон диёрларини фитна,адоват,фисқу-фасод,бузғунчилик уруғига тўлдирган ва ўзларини қўштирноқ ичида уламо деб ҳисодлайдиган кишиларни қилган ишларини бутун дунё кўриб шоҳиди бўлиб,уларни ғаразли ниятлари англаб турибди.
Бутун дунё мусулмонларининг фахри ҳисобланган буюк имомларимиз Имом Марғиноний ва Косоний,имоми Нақшбандий ва Яссавий, имом Насафий ва Самарқандий каби аҳли сунна аждодларимизни ҳаётини ва қолдирган бой илмий асарларини ва бузғунчи оқимларга қарши билдирган раддияларига ҳозирги кунда бутун дунё муҳтож бўлиб турибди.
Муҳтарам юртбошимизнинг диний-маърифий соҳани ривожлантириш тўғрисидаги фармони ва аждодларимизни бой илмий-тарихий меросини ўрганиб ва уни тарғиб қилиш тўғрисидаги фармонлари, бутун мусулмон оламига сув билан ҳаводек муҳтож бўлиб турган улуғ бир неъматни илму ирфонни ҳадя этади.
Солиҳ амал билан ғурурланиш ҳисси қалбларда бор экан,ўша солиҳ амалга бўлган муҳаббат сўнмаганлигининг ифодасидир. Биз шу юрт фарзандлари аждодларимизни яхши курамиз ва уларга муносиб авлод бўлишга жону танимиз билан ҳаракат қиламиз.
Яқин кунларда,ҳа, жуда яқин кунларда жонажон Ўзбекистонимиздан илмда,одобда ва барча саҳаларда бутун дунёга устоз бўладиган кишилар чиқади. Иншааллоҳ.
Кармана туман “Қосим Шайх” жоме
масжиди имом хатиби Юнусов Мустафо