Хурофот ва бидъатларга чек қўяйлик

9-10-2017, 08:58 admin Мақолалар 1 581

Бутун борлиқни йўқдан бор қилган Парвардигоримиз бизни ҳам яратган ва кўп неъматларини бизга инъом қилган. Бу неъматлардан баҳра олар эканмиз биздан биргина нарса, Ўзига итоат ва ибодат қилиш талаб қилинади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда берилган неъматларга шукр қилган бандаларига неъматини янада зиёда қилаверишини эълон қилган. Неъматларнинг шукри эса ўша неъматлардан фойдаланиб яхши ишлар қилишимиз ва гуноҳлардан ўзимизни тийишимиз билан бўлади.
Бугун бизнинг юртимизда тинчлик, осойишталик, фаровонлик ҳукм сурмоқда. Бу аввало Яратган Роббимизнинг бизга берган инъоми, қолаверса оқкўнгил халқимизнинг бағрикенглиги, меҳнатсеварлиги ва Аллоҳга хуш келадиган ибодатли кишиларнинг кўплигидандир десак муболаға бўлмайди. Шу билан бирга, гуруч курмаксиз бўлмагани каби, халқимиз орасида кўпгина бидъат-хурофот амаллар ҳам афсуски мавжуд. Айниқса, аёллар ўртасидаги ислом динида оғир гуноҳ ҳисобланган “Бибисешанба”, “Мушкулкушод”, ”Момо оши” каби ширкнинг бир кўриниши бўлган маросимлар ва инсонларни бир-бирига иситиш ёки совутиш (иссиқ-совуқ қилиш), фолбинлар ва “Сизга дуо қилибди, мен тозалаб юбораман” дегувчи шахсларнинг кўпайиши ва содда, қалби пок халқимизнинг уларнинг гапларига ишониб юришлари Аллоҳнинг қаҳрини келтирадиган гуноҳлардандир. Чунки яхшилигу-ёмонликни тақдир қилувчи, мушкулларни осон қилувчи Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Соф Ҳанафий мазҳабимиз таълимотларига кўра яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таоло томонидан берилишини тасдиқлашимиз иймонимизнинг асосларидандир. Агар Аллоҳнинг ўзи бир кишига ёмонлик етишини ирода қилса, бутун ер юзидаги инсонлар ўша ёмонликни қайтаришни ҳоҳлашса ҳам қайтара олишмайди, худди шунингдек, Аллоҳнинг ўзи бир бандасига яхшилик етишини ирода қилса, бутун ер юзидаги инсонлар уни тўсиб қолишни ҳоҳлашса ҳам тўсиб қолиша олмайди, Аллоҳ нимани ҳоҳласа ўша иш бўлади. Шундай экан ҳожатимизни, мушкулимизни осон қилишини Аллоҳдан эмас, фолбин ёки бошқадан сўрасак мантиқан ўйлаб қараганимизда ҳам тўғри иш бўлмайди ва бу қилган хатомиз Яратган Роббимизнинг олдида ҳам жуда катта гуноҳкорлик ҳисобланади.
«Биби» ва «Момо»лардан мадад сўраш каби хурофатларнинг илдизи Исломдан илгариги ботил эътиқодларга бориб тақалади. Мантиқан ўйлаб қараганда , қайси бир марҳумнинг руҳи ўзи дуога,савобга ва Аллоҳ таолонинг мададига муҳтож бўлган ҳолда, қандай қилиб тирикларнинг муаммоларини ҳал эта олар эди ?!
Ҳар куни беш вақт намозларда «Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз» (Фотиҳа,) – дея Аллоҳ таолога сўз бериб, яна “момо”лардан мадад сўраш мусулмон учун энг оғир гуноҳ ва Аллоҳга ширк келтиришдир.
Шунинг учун, бошига мушкул иш тушган одам ҳар хил ўринсиз ишларга ўзини урмай, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда, Аллоҳ таолонинг Ўзидан мушкулини осон қилишини сўраши керак. Акс ҳолда энг катта ва кечирилмас гуноҳ ҳисобланган ширк амалини қилиб қўйганини инсоннинг ўзи билмай қолади.
Азизлар, гуноҳ ишлардан Аллоҳ розилиги учун сақланиш ҳам ибодат, ҳам бизга берилган неъматларга шукронадир.

Хатирчи туман “Ал-Бухорий”
жоме масжиди имом-хатиби Мустафоев Абдулмажидскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш