Азалдан жамият ва турли диний таълимотларда оила муқаддас саналиб, оилавий муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган. Оила қуриш исломдан олдин ҳам бўлган, лекин оилада эрнинг ва аёлнинг ҳуқуқлари ва масъулятларини том маънода ислом дини кўрсатиб берди. Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёл номини улуғлаш, унинг шаънини кўтариш, хотин қизларнинг ҳуқуқини белгилаб беришда фақат ислом умматига эмас, балки кишилик жамиятига ибрат ва намуна бўлиб келмоқдалар.
Муқаддас динимиз таълимотида фарзанд Аллоҳ таоло инсонга берган энг улуғ неъматлардан бўлиши баробарида, у омонат ҳамдир. Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналарнинг бу неъматнинг қадрига етишлари, шукурлар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини адо этишлари, яъни унга чиройли исм қўйишлари, яхши таълим-тарбия беришлари ва охир-оқибат Аллоҳ розилигини топадиган, миллати, Ватани, ота-онасига муносиб ўғил-қиз, тенгдошлари ҳурмати ва муҳббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулятли вазифаларни чин ихлос ва садоқат билан адо этишлари лозим бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб: “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа беришдан яхшидур” деб айтдилар. (Термизий ривояти)
Бошқа бир ҳадиси шарифда “Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарса бера олмайди” деганлар. (Термизий ривояти)
Ҳозирги пайтда дунёдаги мустамлакачи кучлар маънавий бўшлиқдан фойдаланиб, юртимиз ёшлари онгига маънавиятимиз ва ахлоқимизга бутунлай ёт бўлган энг хатарли иллатларни “оммавий маданият”ни сингдириши, агар олди олинмаса, катта фитналарга сабаб бўлиши аниқ. Ёшаларни худбин ва лоқайд кимсаларга айлантириб, ахлоқий бузуқлик ва зўровонликни тарғиб қилиш, зино, гиёхвандлик ва бузуқлик, нима қилиб булса ҳам, қандай йул билан бўлса ҳам фақат бойлик орттиришга интилиш, оилани тан олмаслик, кўнгил истаган ишларни қилиш орқали “эркин бўлиш” каби зарарли иллатларни ёйишни асосий мақсад қилиб олган бу жирканч “маданият” жамият маънавий ҳаётини издан чиқаради, ёшлар ахлоқига жиддий тасир кўрсатади. Бундан бир аср муқаддам атоқли маърифатпарвар олим Абдурауф Фитрат: “Ким бад ахлоқ болаларни тарбия этса, инсониятга катта душманлик қилган бўлади” деган эди.
Мамалакатимиз ахолисининг 64 фоизидан кўпроғини ёшлар ташкил этади. Ўларнинг улғайиб, комил инсон бўлишлари учун давлатимиз томонидан барча зарурий моддий ва маънавий шароитларни муҳайё қилинмоқда, спорт иншоотлари дам олиш ва истироҳат масканларини барпо этиб, ёшлар ихтиёрига топширилмоқда.
Маълумки, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида болаларнинг, айниқса ўсмирларнинг соғлом ўсиб-улғайиши, илм олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун катта имконият ва шароитлар яраитилмоқда..
Ёшлар тарбиясига давлат тамонидан шундай имкониятлар яратилаётган бир вақтда биз ота-оанлар фарзанларимиз тарбиясигра лоқайд ва бефарқ бўлмаслигини чуқур англаб етишимиз зарур.
“Учқора” жоме масжиди имом хатиби: Умаров Абдуғани