Барча замонларда бўлгани каби ҳар бир даврнинг ўзининг ютуқлари, камчиликлари, офат ва балолари бўлади. Аммо бир офат – бало борки, унга на макон, на замоннинг аҳамияти йўқ. Замонлар ошса, йиллар ўтса, даврлар ўзгарса, инсонлар такомиллашса, у ҳам шунга кўра мослашиб, сайқалланиб, тури кўпайиб, такомиллашиб бораверади – у фитнадир. Дарҳақиқат, азалдан маълумки; фитна сабаб бўлиб, давлатлар тўнтарилиши, оилалар бузилиши, болаларнинг етим қолиши, аёлларнинг тул қолиши, оилаларнинг пароканда бўлишини ҳам тарихга мухр босган зарҳал ҳарфлар орқали ҳам билишимиз мумкин. Ер юзидаги биринчи қотиллик ҳам айнан мана шу фитна сабабли амалга оширилган эди. Юсуф алайҳиссаломнинг ҳам бошига келганлари айнан мана шу фитна туфайли юзага келган эди.
“Фитна” сўзининг ўзи эса араб тилидан олинган бўлиб, луғатда “синаш”, “имтиҳон қилиш”, “оловда тоблаш” маъноларини билдиради.
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда “фитна” сўзи бир неча маъноларда келган. Масалан, “синов, имтиҳон”, “ҳақ йўлдан тўсиш”, “оловда азоблаш”, “ширк, куфр келтириш”, “ботилни ҳақ қилиб кўрсатиш”, “залолатга кетказиш”, “одамларни қатл қилиш ва асир олиш”, “одамлар ўртасидаги келишмовчилик” маъноларини учратиш мумкин.
Aллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
Фитна қатл этишдан ҳам (гуноҳи) ёмонроқдир. (Бақара сўраси 191 оят)
Aллоҳ таало Қуръони каримда фитнани инсонни қийнаб ўлдиргандан ҳам катта гуноҳлигини айтмоқда.
Ҳар асрнинг ўз фитначилари фитнага эргашувчилар бўлганидек бизнинг техналогия асримизда ҳам фитначилар ва эргашувчилар кам эмас. Ижтимоий тармоқлардан инсонни онгини заҳарловчи ва келажаги порлоқ инсонларни ҳам фитна қилиб, ўз домига тортаётган қўш тирноқ орасидаги кимсалар йўқ эмас, албатта. Пайғамбаримиз алайҳисаломдан фитна ҳақида сўрашганда замирида ёмонлик ётган ҳар бир тўғри сўз ҳам фитнадур, дедилар.
“Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекиб қолманглар” (Ҳужурот сураси, 6 оят).
Бир эътибор бериб дунёда бўлаётган ҳодисаларга Aллоҳ бизга берган ақл неъмати билан боқайлик. “Aллоҳ таоло сенга ақл берганим сени асраганимдур”, деди. Дунёда бўлаётган экстиримистик ҳолатлар портлатишлар, бегуноҳ инсонларнинг ноҳақ қонини тўкишлик, беаёв жоҳиллик қилаётган, муқаддас Ислом динини ниқоб қилиб келаётган кимсалар, ҳаммалари тўғри сўзни айтаётгандек бўладилар, лекин ўша айтаётган сўзларининг замирида фитна яширин бўлади ва ўзларининг жирканч, тубан ниятлари йўлида фойдаланадилар.
Қуйида келтириладиган оят ва ҳадислар билан солиштирсангиз фитначиларнинг қалбларидаги маразларига гувоҳ бўласиз. Каломда ва суннатда фитна қилиш, унинг кўринишлари, оқибатлари тўғрисида очиқ айтилган бўлса-да уларнинг амал қилмаганликларини кўрасиз.
Aлбатта, мўминлар биродардурлар… (Ҳужурот сураси 10 оят) шу оятни айтадилар-у, лекин мўмин-мусулмонни қонини тўкишдан қайтмайдилар, ҳолбуки, Aллоҳ таоло бир қанча оятларида инсонларни ўлдирманглар, Ер юзида бузғунчилик қилманглар, деган бўлишига қарамай улар бузғунчиликнинг ҳар қандай кўринишини давомий амалга ошириб келмоқдалар.
“Aллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдирманглар.” (Aнъом сураси 151 оят) дейди. Шу ишларни қилаётганлар қанчадан-қанча бегуноҳ инсонларнинг қонини ўзларига ҳалол санаётганлар ҳам фитна қилиб ҳам инсонлар умрига зомин бўлиб, гуноҳга ботаётганлигини билишмайди, дейсизми?! Биладилар! Аммо улар учун гуноҳдан ҳам фитнадан ҳам ҳатто энг оғир гуноҳлардан ҳам ўз манфаатлари устувордир. Мақсадлари халифалик давлатини барпо қилиш. Улар асосан халифаликни даъво қиладилар. Аслида эса халифаликлар тугаб кетганига неча юз йиллар бўлиб кетган бўлса-да, отадан болага мол-давлат мерос қолгани каби халифаликни даъво қилгувчиларга ҳам ушбу ғоялари бир-бирларига “мерос” ўлароқ қолиб келмоқда. Бироқ! Саналган “чучвара”лари хом ва унинг ҳисоби ҳам тўғри чиқмайди. Чунки, билмайдиларки, Росулуллоҳ ушбу каби нобакорларнинг келажакда келиши ва ҳокимиятни даъвоси ўлароқ, ўзларига соҳта номлар билан халифалик давлати қуришдек асоссиз гаплар, талаб-таклифлар билан инсониятга аёвсиз зарар беришларини билганлари ҳолда, мабодоки шу кабилар кимнинг даврида чиқса уларга эргашмаслик, ваъзларига қулоқ тутмаслик ҳақида огоҳ этиб, қуйидаги ҳадисларини айтиб кетганлар: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом мендан кейин халифалик ўттиз йил бўлади, ундан кейин хон-амрликлар, подшоҳликларга бўлиниб кетади”, деганлар. Росулуллоҳ шундай деб турганларида халифалик ҳақидаги уйдирма-пуч хаёллар, орзу-истак, омма эътиборини чалғитувчи - фитналар нечун?
Кармана тумани “Аллон” МФЙ имом-хатиби Акрамов ОрзиМурод
Давоми бор...