“Оммавий маданият”

18-06-2019, 11:09 admin Мақолалар 1 376

Ҳозирги вақтда баъзи юртларда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда. XXI асрда мафкуравий курашларнинг ақл бовар қилмас турлари пайдо бўлди. Ҳар бир халқнинг миллий-маънавий анъаналарига путур етказувчи, шаҳватларга, инсоний ахлоққа терс ҳаётга чақирувчи “Оммавий маданият”зарарлари, ёшлар тарбиясига салбий таъсирлари катта бўлмоқда. “Оммавий маданият” жамиятда бузғунчилик ва зўравонликни тарғиб этиш орқали болаларга гўё “истаган ишни қилиш”, “эркинлик бериш” каби бемаъни одатларни ёйиш орқали уларни манқуртга айлантириб, маънавий ҳаётни оғир инқирозга дучор қилишга урунишмоқда. “Оммавий маданият”ни ёшлар онгига сингдиришга уринаётганлар, ёшларни фақат ўз фойдасини кўзлаб иш тутадиган худбин, атрофдагиларга бепарво боқувчи лоқайд кимсаларга айлантириш, ёшлар орасида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, бир жинслилар никоҳи, зино, гиёҳвандлик каби инсоният ҳалокатига сабаб бўлувчи иллатларни тарғиб этишмоқда. Бу иллатларни тарғиб этувчилар ёшларни беҳаёлик ва бузуқлик, ахлоқсизлик ва маданиятсизлик билан тўғри йўлдан адаштириш, онгини заҳарлаш орқали жамият тараққиётига болта уришни мақсад қилишгани сир эмас.
Биргина мисол, хорижда ишлаб чиқарилаётган кийимлардаги ёзувларга эътибор қаратсак. Кийимлардаги “killer” (қотил), “danger” (дахшат) каби сўзлар ёки ҳаёсизликни ҳамда ўзи хоҳлаган ишни қилишга тарғиб қилувчи “my life my rules” (менинг ҳаётим менинг қоидаларим) каби сўзлар ёшлар онгига салбий таъсир қилмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Бундай жирканч “маданият” таъсирига тушган ўсмир худбин, лоқайд, дангаса, енгил-елпи ҳаётга ошно, юрт равнақи ва халқ фаровонлигига бефарқ кимса бўлиб вояга етиши аниқ. Беҳаёларча кийиниш, ташқи кўринишлари, кийимлари, соч ва соқолларига турли хил нақш чиздириб олишлари, ўғил болаларни қулоқ ва бурунларига турли туман зираклар тақиб олишлари “оммавий маданият”ни ёшларимиз онгига бузғунчи ахлоқларни сингдириб улгураётганининг мисолидир.
Одоб-ахлоқ, меҳр-оқибат, ибо-ҳаё, ор-номус, иффат ва диёнат каби фазилатлар азалдан халқимиз маънавий оламининг ажралмас қисмига айланган. Ота боболаримиздан қолган бундай гўзал одоб ахлоқларни, миллатимиз қадриятларини, юксак маънавиятимизни, жаннатмакон юртимиз янада обод, фарзандларимиз келажаги порлоқ бўлиши учун маданиятсизликни тарғиб қилувчи, бегона “маданият”ларга алмаштирмайлик.


Хатирчи туман бош имом хатиби Б.Ҳакимов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш